UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  0 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

Превью. "Шўртан" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган «Шўртан» - «Нефтчи» баҳси анча қизиқарли кечиши кутилмоқда.
Бунга сабаб ҳар иккала жамоа бир хил 10 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. Яъни, Фарғонанинг бош жамоаси «Нефтчи» 11-ўринда бораётган бўлса, «Шўртан» 12-поғонада бормоқда.

Қизиғи шундаки, «Шўртан» ҳам, «Нефтчи» ҳам бунгача 3тадан ўйинда ғалаба қозонишди, 1 мартадан дуранг ўйнаб, 8та беллашувда мағлуб бўлишди. Тўплар нисбати «Нефтчи»да 12-17 (-5)ни кўрсатаётган бўлса, «Шўртан»нинг бу борадаги кўрсаткичи 8-16 (-8) бўлиб турибди.

Шуни айтишимиз лозим, «Нефтчи» шу пайтгача сафарда бешта ўйин ўтказиб, ҳаммасида мағлуб бўлди. Жамоа 3та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборган. «Шўртан» эса ўз майдонидаги ўйинларда 2 бор зафар қучди, бир марта дуранг ўйнаб, икки марта мағлубиятга учради. Натижада уйдаги беллашувларда ғузорликлар ҳозирча 7 очкони қўлга киритишди.

«Шўртан» ва «Нефтчи» жамоалари шу пайтгача Ғузорда ўзаро 8 марта баҳс олиб боришган. Мазкур беллашувларнинг 5тасида «Шўртан» ва фақат биттасида «Нефтчи» ғалаба қозонган. Шунингдек, 2007, 2008 йил бўлиб ўтган баҳсларда ҳисоб очилмаган. Ғузордаги ўйинларда тўплар нисбати 13-3 бўлиб турибди, албатта «Шўртан» фойдасига.

Шуни қўшимча қилиши лозим, «Шўртан» ўз майдонида 2009 йилдан бери «Нефтчи»ни мағлубиятга учратиб келмоқда. Ҳозирча «Шўртан»нинг фарғоналиклар устидан энг йирик ғалабаси 2011 йилги чемпионатда қайд этилган. Ўшанда ғузорликлар рақибни 4:0 ҳисобида енгишган. Бундан ташқари, кетма-кет олти йилдан бери «Шўртан» «Нефтчи»дан гол ўтказиб юбораётгани йўқ. Ўйлаймизки, бу сафар ҳам жамоамиз ижобий натижага эришади. Қуйида Ғузордаги учрашувлар натижасини келтириб зўтамиз.

 
2005 йил. 20-тур.
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 3:1 (0:1)
Ҳакам: Попов Александр - 8,4
Голлар
: 0:1 - Отақўзиев Носир, 23. 1:1 - Усмонхўжаев Собир - пенальти, 60. 2:1 - Таран Игорь, 64. 3:1 - Таран Игорь - пенальти, 90
 
2006 йил. 12-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 1:2 (1:1)
Ҳакам:
Серазитдинов Виктор - 8,3
Голлар: 0:1 - Отақўзиев Носир, 26. 1:1 - Ҳасанов Нўъмон, 30. 1:2 - Коваленко Илья, 47

2007 йил. 28-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 0:0
Ҳакам
: Попов Александр - 8,5

2008 йил. 6-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 0:0
Ҳакам:
Тамбовцев Андрей - 7,8
 
2009 йил. 24-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 1:0 (0:0)
Ҳакам:
Цейтлин Владислав - 9,1
Гол: 1:0 - Геворкян Артур, 58

2010 йил. 15-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 2:0 (1:0)
Ҳакам
: Цейтлин Владислав - 9,1
Голлар: 1:0 - Эркинов Шаҳбоз, 27. 2:0 - Клишин Виктор, 88

2011 йил. 21-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 4:0 (2:0)
Ҳакам:
Намозов Бахтиёр - 8,1
Голлар: 1:0 - Таран Игорь, 27. 2:0 - Полвонов Зафар, 32. 3:0 - Эркинов Шаҳбоз, 72. 4:0 - Таран Игорь, 76
 
2012 йил. 18-тур.
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 2:0 (1:0)
Ҳакам:
Исмоилов Марат
Голлар: 1:0 - Таран Игорь, 16. 2:0 - Қодирқулов Ботир, 55
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика