UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  22 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  1 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  12 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  28

Превью. "Қизилқум" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Динамо"

"Қизилқум" клуби Навоийдаги янги стадионда Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилади.
«ҚИЗИЛҚУМ» – «ДИНАМО»
3 май. Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 18:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Э.Турсунов
Назоратчи: Ғ.Каримов

Бу икки клуб олий лигада 28 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 11 тасида зарафшонликлар ғолиб бўлишган. 8 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” шу кунга қадар олий лигада “Қизилқум”ни 9 марта мағлубиятга учрата олган.

“Динамо” 39та гол урган ва 35та ўтказиб юборган. “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 41 очко ишлаб олган. Самарқандликларнинг кўрсаткичи эса 35 очко. “Қизилқум”нинг олий лигада “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:1 ни ташкил қилади. “Динамо”нинг эса зарафшонликлар устидан қозонган энг йирик ғалабси – 6:1 га тенг.

Ўтган мавсум биринчи давранинг 13-турида Зарафшонда бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган. Меҳмонлар ҳужумчиси Тўлқин Мирзаев биринчи бўлимда ҳисоб очган, ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Наврўз Алимов мувозанатни тиклаган эди. 14-турда Самарқандда бўлиб ўтган ўйинда эса Тўлқин Мирзаевнинг ягона голи мезбонларга уч очко тақдим этган – 1:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
04.07.2013  «Қизилқум» – «Динамо»  1:1
28.04.2012  «Қизилқум» – «Динамо»  1:1
28.05.2011  «Қизилқум» – «Динамо»  2:1
18.09.2010  «Қизилқум» – «Динамо»  3:1
14.08.2009  «Қизилқум» – «Динамо»  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Динамо” клуби 2008 йилги мавсумда олий лигада “Қизилқум” уйидан ғалаба билан қайтган. Ушбу ғалаба Самарқанд жамоаси учун сафарда қўлга киритилган ягона ғалаба бўлиб турибди. Қолган ўйинлардаги натижалар – 9та мағлубият 4та дуранг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика