UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  5 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:4 (матнли трансляция)  4 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  25 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2

ПРЕВЬЮ. «ОЛМАЛИҚ» – «ГУЛИСТОН» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «ОЛМАЛИҚ» – «ГУЛИСТОН»

“Олмалиқ” ва “Гулистон” олий лигада шу кунгача бир мартагина тўқнаш келишган.
«ОЛМАЛИҚ» – «ГУЛИСТОН»
29 октябрь. Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 15:15
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, О.Абдувасилов, Н.Рўзимов, Р.Толибжонов
Назоратчи: И.Нехочин.

Биринчи давранинг 3-турида бўлиб ўтган ўйинда томонлар гол ура олишмаганди – 0:0. 

“Олмалиқ” бу йилги мавсумда ҳозирга қадар 10 марта рақибларни таслим қилди. 6та баҳсда рақиблар билан муроса кўчаси танланди. Қолган 7та учрашувда имконият бой берилди. 36 очко жамғарган Игорь Шквирин шогирдлари айни пайтда 5-ўринда боришмоқда.

“Гулистон” 23та ўйинда 6та ғалабага эришди. 2та ўйинда дуранг қайд этди ва 15 бор мағлубият аламини тотиб кўрди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 20 очко билан мусобақа жадвалининг 12-поғонасида боришмоқда.

“Олмалиқ” ўз майдонида ўтказган 11та ўйиннинг 8тасини ютган, бир бор дуранг ўйнаган ва 2 марта мағлуб бўлган. “Гулистон”нинг сафардаги ўйинларда қайд этган натижалари қуйидагича: 1 ғалаба, 1 дуранг ва 10 мағлубият.

“Олмалиқ” сафида энг кўп голни Зафар Полвонов урган – 10та. “Гулистон” тўпурари Мўйдин Мамазулумов. Иккинчи давра бошида “Олмалиқ”дан “Гулистон”га ўтган ҳужумчи 7та гол урди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика