UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  14 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

ПРЕВЬЮ. «НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР»

Бу икки буюк клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 43 бор кесишган.
«НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР»
29 октябрь. Фарғона. "Қиргули СК". 15:00
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, Р.Шояҳметов, Т.Гайнулин, В.Агишев.
Назоратчи: А.Абдуллаев.

Кичик устунлик “Пахтакор” томонида. 19та ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келган бўлса, 17та учрашувда “Нефтчи” ғолиб бўлган. 7та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Пахтакор” фойдасига. Тошкент клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 70та гол киритиб ўз дарвозасидан 59 марта тўп олиб чиққан. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 64 очкони, “Нефтчи” эса 58 очкони қўлга киритган. 

“Пахтакор” олий лигада “Нефтчи” устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “шерлар”нинг энг йирик ҳисобидаги ғалабаси. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинлардаги “Пахтакор” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 4:0 бўлиб турибди.

Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки даврадаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилганди. “Шерлар” ҳимоячиси Даврон Ҳошимов иккинчи бўлим бошида “Нефтчи” дарвозасини узоқ масофадан туриб ишғол қилганди – 1:0. Қизиғи ўша ўйинни ҳам айнан Олим Толибжонов бошқарганди.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
11.06.2012 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:1
22.10.2011 «Нефтчи» - «Пахтакор» 4:1
06.05.2010 «Нефтчи» - «Пахтакор» 3:3
09.09.2009 «Нефтчи» - «Пахтакор» 0:2
23.11.2008 «Нефтчи» - «Пахтакор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” майдонида бўлиб ўтган ўйинларнинг 13тасида муваффақият қозонган. 5та баҳсда ғолиб аниқланмаган. “Пахтакор” Фарғонадан уч марта уч очко билан қайта олган холос. Водийда бўлиб ўтган охирги учта ўйинда “шерлар” ғалаба қозона олишмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика