UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  2 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Олмалиқ"

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 11 бор кесишган.
«НАВБАҲОР» - «ОЛМАЛИҚ»
28 сентябрь. Косонсой. "Косонсой" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
З.Қодиров, Б.Қодиров, А.Қўлдошев, А.Раҳимов
Назоратчи: В.Валицкий.

Кичик устунлик “Олмалиқ” томонида. 5та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 4та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 14та гол киритиб ўз дарвозаларидан 12 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 17 очкони, “Навбаҳор” эса 14очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Биринчи даврада бўлиб ўтган ўйинда “Навбаҳор” сафарда бўлишига қарамай 4:3 ҳисобида ғолиб чиққанди. Ўша ўйинда мезбонлар сафида Шахбоз Эркинов, Диёр Туропов ва Евгений Гоголь тўп киритишган бўлса, “лочинлар” таркибида Акром Бахриддинов ва Рўзим Аҳмедов иккитадан гол уришганди.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
22.09.2012 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:1
23.04.2011 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.08.2010 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:1
01.03.2009 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 0:0
05.04.2008 «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда бўлиб ўтган 5та ўйиннинг иккитасида “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги уч йилда “Олмалиқ” сафарда бу рақиб дарвозасига биттадан гол уриб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика