29 mar 09:20
News

Превью. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

Мавсумнинг илк водий дербисида "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" Косонсойда тўқнаш келишади.
«НАВБАҲОР» – «НЕФТЧИ»
29 март. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Эргашев
Назоратчи: И.Шарипов.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 44 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 22та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 11 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 11та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 70 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 46 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 77 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 44 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Ўтган йил Фарғонадаги ўйинда Отабек Исроилов ҳамда Дилёрбек Эрматов томонидан урилган голлар майдон эгаларига ғалаба олиб келган – 2:0. “Навбаҳор” мезбон бўлган баҳсда ҳисобни Қаҳрамон Маҳамаджонов очган, бунга ҳозир “Навбаҳор” сафида ўйнаётган Мансур Саидов жавоб берганди – 1:1.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
10.08.2013  «Навбаҳор» – «Нефтчи»  1:1
16.06.2012  «Навбаҳор» – «Нефтчи»  1:0
20.06.2011  «Навбаҳор» – «Нефтчи»  0:2
29.05.2010  «Навбаҳор» – «Нефтчи»  1:1
03.07.2009  «Навбаҳор» – «Нефтчи»  1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” уйида ташкил этилган учрашувларнинг 9тасида мезбонлар уч очкони қўлга киритишган. 8 марта ғолиб аниқланмаган. Фақат 5 бор “Нефтчи” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган.

Муаллиф тахмини: "Навбаҳор" майдонида ўтган охирги 5та ўйиннинг учтасида дуранг қайд этилган. Бугун ҳам томонлар муросага келишлари мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook