UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Арда Туран уч ҳафта майдонга туша олмайди  0 17:54Olamsport: "Uzbek Tigers" - "Astana Arlans". Жуфтликлар маълум, Таиланддаги нуфузли турнирга борадиган боксчиларимиз таркиби аниқ бўлди  0 17:46Футзал. Ўзбекистон кубоги финали 3 апрель куни ўтказилади  0 17:43Стерлинг белидаги муаммоларга қарамай "Арсенал"га қарши ўйнаши мумкин  0 17:40Сардор Рашидов: “Охирги турда ким Жаҳон чемпионатига чиқиши ҳал бўлади”  18 17:12Роналдуни болалигида йиғлоқи деб аташган  6 17:04Азиз Ҳайдаров: “Бизни ўрнимизни босадиган ёш умидли футболчилар чиқиб келмоқда”  17 16:41Мадейра оролидаги аэропортга Роналду номи берилди  7 16:33Ёшлар лигаси. 4-тур. LIVE Ҳисоблар  2 16:15Омар Моманидан янги карикатура: Аргентина мағлуб бўлди  15 15:49"Барселона": "Мессининг дисквалификациясидан ҳайрон бўлдик"  8 15:38Қирғизистон - Макао: Ўйиндан кейинги матбуот анжумани  4 15:32Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 15:28Сервер Жепаров: “Гуруҳимизда барча терма жамоалар кучли”  25 15:16"Реал" Пикени судга бериши мумкин  16

06 апр 09:01
Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Насаф"

Ушбу мавсумда ҳали мағлуб бўлмаган "Насаф" Косонсойда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.
«НАВБАҲОР» – «НАСАФ»
6 апрель. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, А.Мўминов.
Назоратчи: Р.Айтеков.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 34 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 18та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Етти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 56та гол киритиб ўз дарвозаларидан 54 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 61 очкони, “Навбаҳор” эса 34 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил Косонсойда бўлиб ўтган ўйинда “Насаф” Шоҳруҳ Гадоев ҳамда Илҳом Шомуродовнинг голалри эвазига ғолиб бўлган. Рўзимбой Аҳмедов томонидан сўнгги дақиқаларда пенальтидан урилган гол ҳисобни қисқартирган холос – 1:2. “Аждарлар” ўз майдонларида Илҳом Юнусов (2та), Артур Геворкян (2та) ва Зоҳид Абдуллаевнинг голлари эвазига йирик ғалабага эришишган – 5:0.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
30.03.2013  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
03.09.2012  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:2
19.05.2011  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
02.05.2010  «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
09.10.2009  «Навбаҳор» - «Насаф» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” олий лигада 17та ўйиндан буён “Насаф”ни мағлуб эта олмай келмоқда. Охирги марта “лочинлар” 2005 йил “Насаф”ни ўз майдонларида таслим қилишганди – 2:1. “Насаф” бу рақибни сафарда тўрт марта (2006, 2009, 2012 ва 2013 йил) мағлуб эта олган. Фақат “Навбаҳор” мезбонлик қилган ўйинларни олсак: “лочинлар” сўнгги саккиз йилдан буён ушбу рақибни мағлуб эта олишмаяпти – 4та дуранг, 3та мағлубият. 


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  571
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  189
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  199
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: