UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  2 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Превью. "Навбаҳор" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Локомотив"

2014 йилги олий лиганинг биринчи ўйини Косонсойда бошланади.
«НАВБАҲОР» – «ЛОКОМОТИВ»
15 март.
Косонсой. “Косонсой” стадиони. 15:30
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев, А.Усмонов, Т.Гайнуллин, Р.Толибжонов.
Назоратчи: А.Попов.

“Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенг. Иккала жамоа 7тадан ўйинда ғолиб чиққан, 4та баҳс дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Навбаҳор” фойдасига 29:24ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда жамоалар 25тадан очкони киритишган.

“Навбаҳор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:2. “Темирйўлчилар”нинг ўзаро ўйинларда наманганликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0.

2013 йилги мавсумда “Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Собир Ҳамидов ҳисобни очган, Акмал Холматов учрашув сўнггида жавоб тўпини киритганди. 25-турда Тошкентда кечган баҳсда “темирйўлчилар” Ислом Тўхтахўжаевнинг дубли ва Акмал Холматовнинг голи эвазига йирик ғалабага эришганди – 3:0.
 
“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
03.04.2013 «Навбаҳор» - «Локомотив» 1:1
07.04.2012 «Навбаҳор» - «Локомотив» 0:2
25.09.2010 «Навбаҳор» - «Локомотив» 2:0
25.04.2009 «Навбаҳор» - «Локомотив» 2:0
25.06.2008 «Навбаҳор» - «Локомотив» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 6тасида ғолиб чиққан. Икки марта ғолиб аниқланмаган бўлса, “Локомотив” сафарда фақат бир бор муваффақият қозонган. 2012 йилги мавсумда “темирйўлчилар” водийдан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишган. Охирги икки йилда “Навбаҳор” уйида бу рақибни енга олмаган.

Тахмин: Учрашув "Локомотив"нинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан тугаса керак. Сизнинг фикрингиз қандай?


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика