Latest news

25 aug 10:45
News

Превью. "Навбаҳор" - "Динамо"

“Навбаҳор” ва “Динамо” олий лигада 39 бора тўқнаш келишган.
«НАВБАҲОР» - «ДИНАМО»
25 август. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Тўхтасинов (Андижон)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Натижалар водий клуби устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 22та ўйинда ғолиб бўлишган, 6та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 11 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида - 74:33. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 72, “Динамо” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич анча кичик – 2:0.

Биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Ғайрат Жўраевнинг голига майдон эгалари сафида Сирожиддин Сайфиев жавоб берганди. 

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
12.05.2012 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
18.10.2011 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
21.08.2010 «Навбаҳор» - «Динамо» 2:0
16.05.2009 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:0
13.09.2008 «Навбаҳор» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” клуби ўз тарихида бугунга қадар “Навбаҳор” майдонида умуман ғалаба қозона олмаган. Водийда бўлиб ўтган 15та ўйинда майдон эгалари ғалаба қозонишган бўлса, қолган 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Динамо” сўнгги икки йилда сафардан дуранг билан қайтган.

Жамоаларнинг охирги 5та ўйин натижаси: “Навбаҳор” (МЮМДЮ) – “Динамо” (ЮДЮДМ)
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 89
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 77
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook