UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  2 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  1 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  1 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  8 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  2 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  4 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  29 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3

Превью. "Насаф" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Бухоро"

Қаршида "Насаф" клуби Эдгар Гесс бошчилигидаги "Бухоро" клубини қабул қилади.
«НАСАФ» – «БУХОРО»
29 март. Қарши. “Марказий” стадион.
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, Р.Шояҳметов, В.Лушин, И.Гармашов
Назоратчи: А.Попов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 32 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 32 ўйиндан 15тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. 8та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига. Қаршиликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 55та тўп киритиб ўз дарвозасидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Насаф” 53 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф” олий лигада “Бухоро” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “аждарлар”нинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Насаф” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

2013 йил “Насаф” майдонида бўлиб ўтган баҳсда Алишер Юсупов, Илҳом Шомуродов ва Алишер Юсупов тўп киритишган. Ҳозир “Бунёдкор”да ўйнаётган Воҳид Шодиев “Бухоро” сафида қаршиликларни ранжитган – 3:1. Қизиғи Шодиев Бухородаги ўйинда ҳам гол урган. Бироқ “аждарлар” ундан олдин 5 бор тўп киритишганди. Азамат Алланиёзов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов ва Фаррух Сайфиев “Насаф” таркибида ўзини кўрсатганди.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:

16.03.2013  «Насаф» – «Бухоро»  3:1
08.08.2012  «Насаф» – «Бухоро»  3:0
18.09.2011  «Насаф» – «Бухоро»  3:0
05.11.2009  «Насаф» – «Бухоро»  4:2
22.09.2008  «Насаф» – «Бухоро»  0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Бухоро” клуби ўз тарихида “Насаф” майдонида кечган 16та баҳснинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган. 12та учрашувда “Насаф” ғолиб бўлган ва фақат 4 ўйин дуранг билан тугаган. Қаршида кечган сўнгги учта ўйинда “Бухоро” ўз дарвозасидан учтадан гол ўтказган. 

Муаллиф тахмини: "Бухоро"нинг Қаршидаги ғалабасиз серияси давом этиши мумкин. "Насаф" ўз уйида ғалаба қозонишга яқин.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика