03 nov 09:57
News

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «БУНЁДКОР»

“Насаф” ва “Бунёдкор” олий лигада ўзаро 13 марта тўқнаш келишган.
«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент)
3 ноябрь. Қарши. “Марказий” стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Натижалар “қалдирғочлар”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 12та баҳснинг 8тасида ғалаба қозонишган. 5та учрашувда дуранг қайд этилган. Кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлиши мумкин, аммо “Насаф” ушбу рақибни ҳозиргача олий лигада умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбати ҳам “Бунёдкор” фойдасига 23-4. Ўзаро ўинларда “Бунёдкор”  29 очони қўлга киритган бўлса, “аждарлар” 5 очкога эга бўлишган.

“Бунёдкор”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Насаф” ушбу рақибни таслим қила олмаганини ёзиб ўтдик.

Биринчи даврада Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ғалабага эришишган. Олександр Пишур, Фозил Мусаев ва Алибобо Раҳматуллаев томонидан урилган голларга “аждарлар” жавоб бера олишмаган – 3:0.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:
26.08.2012 «Насаф» - «Бунёдкор» 0:0
13.08.2011 «Насаф» - «Бунёдкор» 0:0
02.10.2010 «Насаф» - «Бунёдкор» 0:1
03.07.2009 «Насаф» - «Бунёдкор» 1:2
26.05.2008 «Насаф» - «Бунёдкор» 0:0
27.08.2007 «Насаф» - «Бунёдкор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Қаршида 6 бор куч синашишган. Тўртта ўйин дуранг натижаси билан ўз якунига етган. Икки марта “Қалдирғочлар” Қаршидан ғалаба билан қайтишган. Охирги икки уч ўйинда “Насаф” ўз уйида гол ура олмаган.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook