UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  0 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

Превью. "Металлург" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган илк ўйинда "Металлург" ва "Сўғдиёна" клублари тўқнаш келишади.
«Металлург» (Бекобод) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
14 май. Бекобод. “Металлург” стадиони
Ҳакамлар
: Д. Пислегин (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), Р. Фозилов (Наманган), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

“Металлург” ва “Сўғдиён” олий лигада 24 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Сўғдиёна”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Сўғдиёна” ушбу рақибни 10 марта мағлуб этган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” “Сўғдиёна”ни 9 марта талсим қила олган. “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 34та гол урган, “Металлург” футболчилари 29 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 35 очкога эга бўлган, “Металлург” ҳисобида 32 очко бор. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 3:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 4:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум иккала жамоа ўз майдонидаги ўйинларда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бекободда Ориф Мамажонов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Шахзодбек Нурматовнинг дубли “Металлург”га иродали ғалабани келтирган – 2:1. Зоминда “Металлург” вакили Суннатилла Мамадалиев ҳисобни очган. Ренат Байрамовнинг дубли “Сўғдиёна”га иродали ғалабани олиб берган – 2:1.  

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.04.2013  «Металлург» - «Сўғдиёна»  2:1
10.06.2011  «Металлург» - «Сўғдиёна»  3:2
18.05.2009  «Металлург» - «Сўғдиёна»  3:1
19.04.2008  «Металлург» - «Сўғдиёна»  0:0
24.06.2006  «Металлург» - «Сўғдиёна»  1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бекободда бўлиб ўтган 12та ўйиннинг 7тасида “Металлург” ғалаба қозонган, 3 марта ғолиб аниқланмаган. “Сўғдиёна” сафарда икки марта уч очкони ўзиники қилган. “Металлург” ўз уйида “Сўғдиёна”га қарши кечган охирги уч ўйинда фақат ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика