UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Превью. "Металлург" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Насаф"

“Металлург” ҳамда “Насаф” олий лигада 31 бора тўқнаш келишган.
«МЕТАЛЛУРГ» - «НАСАФ»
29 сентябрь. Бекобод. “Металлург” стадиони. 16:30
Ҳакамлар
: Р.Бобомуродов, Ф.Ҳасанов, Р.Шояхметов, Ш.Пўлатов
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.

Шулардан 22тасида “аждарлар” ғолиб бўлишган, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Металлург” ҳозирга қадар “Насаф”ни 6 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 60:26 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Насаф” 69 очкони, “Металлург” эса 21 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг “Металлург” устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:0га тенг. Бекобод клуби ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса 3:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари муваффақият қозонишган. Азамат Алланиёзов, Илҳом Юнусов ҳамда Шоҳруҳ Гадоев меҳмонлар дарвозасини ишғол қилишган. Бекобод клуби сафида Шахзодбек Нурматов ўзини кўрсатганди – 3:1.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

18.08.2012 «Металлург» - «Насаф» 1:0
21.08.2011 «Металлург» - «Насаф» 0:1
14.06.2010 «Металлург» - «Насаф» 0:0
25.04.2009 «Металлург» - «Насаф» 1:3
02.11.2008 «Металлург» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бекободдаги ўйинларнинг олтитасида “Металлург”, яна олтитасида  “Насаф” зафар қучган. Учта ўйин дуранг ҳисобида тугаган. “Металлург” ўз майдонида ўтган охирги тўртта ўйиннинг фақат биттасида ғолиб чиққан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика