UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Превью. «Локомотив» - «Пахтакор» Янгиликлар

Превью. «Локомотив» - «Пахтакор»

“Локомотив” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 17 бора тўқнаш келишган.
«Локомотив» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент)
4 октябрь. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), Ш. Бозоров (Наманган)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Шулардан 12тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, қолган 4та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Локомотив” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни бир марта таслим қилган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 45:13 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 40 очкони, “Локомотив” эса 7 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Локомотив” устидан қозонган йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Темирйўлчилар” ушбу рақиб устидан қозонган ягона ғалабаси 2:1.

Биринчи даврада “Пахтакор” мезбонлик қилган баҳсда “Локомотив” ўз тарихида биринчи марта “шерлар”ни мағлуб этганди. Ўша ўйинда Кахи Махарадзе ҳисобни очганди, бироқ кейин Акмал Холматов ва Виктор Карпенко меҳмонлар сафида гол уриб “темирйўлчилар”га ғалаба келтирганди – 2:1.

“Локомотив” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
27.04.2012 «Локомотив» - «Пахтакор» 1:1
15.08.2010 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:2
30.10.2009 «Локомотив» - «Пахтакор» 2:2
04.04.2008 «Локомотив» - «Пахтакор» 1:1
06.08.2007 «Локомотив» - «Пахтакор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида бу рақибни мағлуб эта олмаган. “Темирйўлчилар” мезбонлик қилган 8та ўйиннинг 3тасида дуранг қайд этган. Қолган 5та ўйинда “шерлар” меҳмонда уч очкога эга бўлишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика