UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  20 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0

ПРЕВЬЮ. «ЛОКОМОТИВ» - «НАВБАҲОР» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «ЛОКОМОТИВ» - «НАВБАҲОР»

“Локомотив” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 17 бор куч синашишган.
«Локомотив» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган)
3 ноябрь. Тошкент. “ТТЙМИ” стадиони. 14:00
Ҳакамлар
: А. Асимов (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вилояти), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

7та ўйинда “Навбаҳор”, 6 та ўйинда “Локомотив” ғалаба қозонган. 4та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Лочинлар” ўзаро ўйинларда 29 бор рақиб дарвозасига йўл топа олишган. “Локо” эса 21  бор гол кирита олган. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 25 очкони қўлга киритган бўлса, “темирйўлчилар” ҳисобида 22 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Локомотив” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2. Тошкентликларнинг энг йирик ғалабаси эса 3:0.

Биринчи давранинг 2-турида Косонсойда кечган ўйинда томонлар дуранг қайд этишган. Собир Ҳамидов биринчи бўлимда ҳисобни очганди, иккинчи бўлим охирида Акмал Холматов жавоб тўпини киритган – 1:1.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2012 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:0
24.04.2010 «Локомотив» - «Навбаҳор» 1:3
03.10.2009 «Локомотив» - «Навбаҳор» 2:0
28.08.2008 «Локомотив» - «Навбаҳор» 3:2
25.08.2007 «Локомотив» - «Навбаҳор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бўлиб ўтган 8та ўйиннинг 5тасида “темирйўлчилар” муваффақиятга эришишган. Икки ўйинда ғолибни аниқлашни имкони бўлмаган. Фақат бир марта (2010 йил) “Навбаҳор” бу жамоани сафарда таслим қила олган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика