UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  1 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3

Превью: Испания - Голландия. 34ни "урган" Хави Янгиликлар

Превью: Испания - Голландия. 34ни "урган" Хави

Ўртоқлик учрашувларида Голландия бирон маротаба Испанияга мағлуб бўлмаган. 2та ғалаба битта дуранг.
Аммо расмий, муҳим ўйинларда омад испанларга кулиб боққан. Бу терма жамоалар илк маротаба 1920 йили Антверпенда тўқнашганлар. Олимпиада - 1920 финалида йўл олган Бельгия - Чехославакия жамоалари ўртасидаги ўйинда чехлар дисквалификация қилинади. Учинчи ўрин учун кураш олиб бориши керак бўлган Испания - Голландия ўртасидаги баҳс иккинчи ўрин учун ўтказилади. Ўйинда испанлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонадилар. Орадан анча йил ўтиб, аниқроғи роппа-роса 90 йилдан сўнг Испания жаҳон чемпионати финалида омадсиз финалчи тамғасида юрган Голландияни қўшимча вақтда мағлуб этади.





Бугун соат 00:00да бошланадиган учрашув, нафақт куннинг, балки турнинг энг яхши ўйинларидан бири бўлади. Икки терма жамоа мухлисларининг умидлари ярим ҳимоячилардан. Роббен ва Снейдер, Хави ҳамда Иньеста. Атлантика қирғоғи яқинда жойлашган Салвадордаги ўйинни Николой Риццоли бошчилигидаги италиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб борадилар.





Ёдингизда бўлса бир йил аввал бўлиб ўтган конфедерациялар кубоги финалида қизил фурия Бразилияга йирик ҳисобда имкониятни бой берган эди. Висенте дель Боске бугунги кундаги Испания бир йил давомида анча ўсганлиги, ЖЧда ўз унвонини сақлаб қолиш учун кураш олиб боришини айтиб ўтди. Жамоанинг ишонган кучи Хави. Бироқ "Барселона" ярим ҳимоячи мавсумни сўнгги турларини асосий таркибда ўтказмади. Унда чарчоқ аломати бор. Футболчини ўзи эса Испания қисқа пасли футбол ўйнашда давом этиши ва бундай футболга жонини беришга тайёр эканлигини айтиб ўтган. Костанинг жисмоний ҳолати ҳам бугун катта роль ўйнайди, агар у асосий таркибда майдонга тушса.

Голландияда эса авлодар алмашинувини кузатяпмиз. Шу боисдан катта маъсулият Арьен Роббен, Уэсли Снейдер ва Робин ван Персига тушиши аниқ. Бу футболчиларнинг уччаласи ҳам 30 ёшга кирдилар. Балки бу мундиал уларнинг футболчилик фаолиятларида сўнггиси ҳам бўлиши мумкин. Қолаверса Луи ван Гал ҳам МТЖ билан хайралшишини билдирган. ЖЧдан кейин унинг ўрнига Гусс Хиддинк бош мураббий бўлади.





Вақтни  тез ўтишини қарангки, Касильяс аллақачон 33 ёшга тўлиб бўлибди. Хави эса 34да. Вилья, Иньеста, Алонсо ва Хуанфран каби футболчиларнинг ҳам МТЖдаги кунлари борган сари қисқариб боряпти. Бугун кўрамиз, тажрибали қариялар ғалаба қозонадими ёки авлодлар алмашинувини бошидан ўтказаётган Голландия.

ИСПАНИЯ - ГОЛЛАНДИЯ
13 июнь. 00:00.
Салвадор.
"Фонте Нова" стадиони.
Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ренато Фаверани, Андреа Стефани (иккиси Колумбия)
Тўртинчи ҳакам: Свейн Оддвар Мун (Норвегия)
Терма жамоаларнинг тахминий таркиблари:
ИСПАНИЯ: Касильяс, Аспиликуэта, Хави Мартинес, Рамос, Альба, Бускетс, Алонсо, Хави, Иньеста, Сильва, Коста.
ГОЛЛАНДИЯ: Cилессен, Янмаат, Де Врей, Влаар, Мартинс Инди, Блинд, Де Йонг, Класи, Снейдер, Роббен, Ван Перси.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика