UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Превью. Европа Суперкубоги. "Бавария" - "Челси" Янгиликлар

Превью. Европа Суперкубоги. "Бавария" - "Челси"

"Бавария" ва "Челси" бугун Европа Суперкубоги учун ўйинда майдонга тушишади.
Бу ўйин Чехия пойтахти Прагадаги "Эден" стадионида бўлиб ўтади.

"Бавария" ва "Челси" ўртасидаги ўйин 30 август куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

1998-2012 йилларда Европа Суперкубоги учун ўйин Монакодаги "Луи II" стадионида ўтказиб келинган, аммо энди бу ўйин ҳар йил турли стадионларда бўлиб ўтади. 2013 йилги ўйинни ўтказиш Прага чекига тушди. Кейинги иккита Европа Суперкубоги Уэльсдаги "Кардифф Сити", ва Тбилисидаги "Михаил Месхи" стадионида бўлиб ўтади.

"Челси" 1998 йил Суперкубокда "Реал"ни 1:0 ҳисобида таслим қилганди. Прагага йўлланмани Лондон клуби май ойида бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида "Бенфика" устидан қозонилган ғалаба туфайли (2:1) қўлга киритди. Бир ярим ҳафта ўтгач "Бавария" худди шу ҳисоб билан Европа чемпионлар лигаси финалида "Боруссия" устидан зафар қучганди. 2012 йил ЕЧЛ финалида"Челси" “Бавария”ни Мюнхендаги стадионда мағлуб этганди.

“Челси” 2012 йил август ойида Европа Суперкубоги финалида "Атлетико"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлганди - 1:4.

"Бавария" клуби эса Европа Суперкубогида умуман омади келмаган. Мюнхен клуби Суперкубокда уч марта ўйнаб учаласида ҳам мағлуб бўлган ягона клуб саналади. 1975 йилда улар Киевнинг "Динамо" клубига икки ўйин натижасига кўра 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Кейинги йил "Бавария" ўз майдонида “Андерлехт”ни мағлуб этганди (2:1), аммо Брюсселда имконият бой берилганди - 1:4. Монакода мюнхенликлар бир марта, 2001 йил ўйнашганди ва "Ливерпуль"га ютқазиб қўйишган - 2:3.

Агар давлатлар бўйича оладиган бўлсак, Англия клублари Суперкубок финалида етти марта ғолиб чиққан ва шунча марта мағлуб бўлган. Германия клублари эса барча еттита ўйинда ҳам имкониятни бой беришган.
 
Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика