UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  8 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

Превью. "Динамо" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Қизилқум"

“Динамо” ва “Қизилқум” олий лигада 27 бора тўқнаш келишган.
«ДИНАМО» – «ҚИЗИЛҚУМ»
4 август. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Р.Тошмуҳамедов.
Назоратчи:
Б.Галеев.


Натижалар зарафшонликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Қизилқум” 11та ўйинда ғолиб бўлган, 8та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 8 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида эса устунлик “Динамо” томонида - 38:36. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 41, “Динамо” эса 32 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич каттароқ – 6:1.

Биринчи даврадаги ўйинда жамоалар дуранг қайд этишган. Тўлқин Мирзаевнинг биринчи бўлим ўрталаридаги голига майдон эгалари ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Наврўз Алимовнинг зарбаси билан жавоб беришган – 1:1.

04.07.2013. 13-тур.
ҚИЗИЛҚУМ - ДИНАМО - 1:1 (0:1)

Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 2677 томошабин.
Ҳакам: О.Толибжонов
Голлар: Т.Мирзаев, 22 – 0:1. Н.Алимов, 90+2 – 1:1.
Амалга оширилмаган пенальти: А.Власичев Андрей (Қизилқум) 10.
Қизилқум: Жабборов Эркин; Яфаров Тимур; Власичев Андрей (Ҳайдаров Фаррух, 74); Айзатулов Темур; Қамбаров Файзулло (Холматов Сарвар, 64); Васильев Темур; Мандзукас Яннис; Шотурсунов Фаррух (Алимов Наврўз, 46); Ғуломов Ғуломҳайдар; Ғуломхўжаев Азиз; Ильин Илья
Динамо: Мельничук Андрей; Бозоров Акмал; Киликевич Владимир; Мирзаев Тўлқин (Колядин Максим, 90); Клецков Александр; Холмуродов Акмал; Набиев Абдулла; Сайфиев Сирожиддин (Рисқуллаев Ахрол, 83); Бобожонов Азамат (Абдусалимов Фирдавс, 70); Дадашев Темур; Шарофуддинов Комил.
Огоҳлантиришлар: Мельничук Андрей, 10; Набиев Абдулла, 18; Бобожонов Азамат, 66
Четлатиш: Шарофуддинов Комил, 90+5

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув: 

27.09.2012 «Динамо» – «Қизилқум» 3:0
21.08.2011 «Динамо» – «Қизилқум» 1:1
01.05.2010 «Динамо» – «Қизилқум» 0:0
25.06.2009 «Динамо» – «Қизилқум» 3:0
30.06.2008 «Динамо» – «Қизилқум» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Самарқандда 13та ўйин ўтказишган. Шулардан 7тасида майдон эгалари зафар қучишган, 2 марта “Қизилқум” сафардан ғалаба билан қайтган. 4та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Динамо” ўз уйида бу жамоага сўнгги бор 2002 йилги мавсумда мағлуб бўлган. Шундан сўнг Самарқандда бўлиб ўтган 10та ўйинда Зарафшон клуби ғалаба қозона олмай келмоқда.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика