UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Превью. "Динамо" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Динамо" - "Пахтакор"

“Динамо” ва “Пахтакор” олий лигада 39 бора тўқнаш келишган.
«ДИНАМО» – «ПАХТАКОР»
18 октябрь. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Б.Намозов, Ф.Ҳасанов, В.Лушин, Э.Турсунов
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.
Комиссар: Н.Жалолов.

Натижалар “шерлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Пахтакор” 30та ўйинда ғолиб бўлган, “Динамо” 5 марта бу рақибни мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг қайд этилди. Тўплар нисбатида катта устунлик “Пахтакор” томонида - 78:20. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 94 очкога эга бўлган бўлса, “Динамо” 19 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Динамо”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0.

5-турда Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Голларни Ғулом Ўрунов, Темурхўжа Абдухолиқов, Кахи Махарадзе ва Жора Оганесян самарқандликлар дарвозасига уришганди.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
08.04.2012 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
05.08.2011 «Динамо» - «Пахтакор» 0:0
26.10.2010 «Динамо» - «Пахтакор» 2:1
14.09.2009 «Динамо» - «Пахтакор» 1:1
13.11.2008 «Динамо» - «Пахтакор» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз майдонида бўлиб ўтган 19та ўйиннинг 4тасида зафар қучган. Тўрт марта дуранг қайд этилган. “Пахтакор” Самарқанддан 11 бора уч очко билан қайтган. Охирги икки мавсумда “Динамо” ўз уйида бу рақибни енга олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика