UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  6 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  4 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  3 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25

Превью. "Бухоро" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Машъал"

Бухорода маҳаллий "Бухоро" клуби Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилади.
«БУХОРО» – «МАШЪАЛ»
1 июнь. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, А.Цапенко, А.Пўлатов, Д.Жалимов
Назоратчи: А.Арутюнов.

Бу икки клуб олий лигада 24 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 11 та ўйинда ғалаба қозонишган, 7 баҳс дуранг билан якунланган. 6 та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 35:22. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 25 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 40 очко мавжуд.

“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Бухоро” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

Ўтган мавсум “Машъал” олий лигада ўйнамаганди.  2012 йилдаги иккала учрашувда ҳам дуранг қайд этилган. Бухородаги илк баҳсда мезбонлар легионери Михаил Какаладзенинг голига меҳмонлардан Самандар Шодмонов жавоб берган – 1:1. Муборакдаги ўйинда биринчи голни Павел Соломин урган, “Бухоро” таркибида Бахриддин Ваҳобов ўзини кўрсатган – 1:1.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:    
07.04.2012 «Бухоро» – «Машъал»  1:1
28.05.2011 «Бухоро» – «Машъал»  2:0
16.05.2009 «Бухоро» – «Машъал»  1:1
29.03.2008 «Бухоро» – «Машъал»  0:0
17.03.2007 «Бухоро» – «Машъал»  0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухородаги ўйинларда мезбонлар беш марта ғолиб бўлишган. Яна бешта баҳсда дуранг қайд этилган. Фақат икки бор “Машъал” сафардан ғалаба билан қайтган. Сўнгги бор “Бухоро” ўз уйида бу жамоага 2007 йил мағлуб бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика