UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  0 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  12 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  8 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  2

Превью. "Бунёдкор" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Олмалиқ"

“Бунёдкор” ва “Олмалиқ” олий лигада 11 бора тўқнаш келишган.
«БУНЁДКОР» – «ОЛМАЛИҚ»
18 октябрь. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, В.Нажафалиев
Назоратчи: Р.Мўминов.
Комиссар: В.Штерн.

Натижалар “қалдирғочлар”нинг каттагина устунлигини кўрсатмоқда. 

“Бунёдкор” ушбу рақибни 8 марта мағллуб этган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. “Олмалиқ” “Бунёдкор”ни икки марта талсим қила олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 22та гол урган, “Олмалиқ” футболчилари 11 марта пойтахтликлар дарвозасини ишғол этишган. “Қалдирғочлар” ўзаро ўйинларда 25 очкога эга бўлишган, “Олмалиқ” ҳисобида 7 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Олмалиқ”нинг энг йирик ғалабаси 3:1.

Дастлабки даврадаги баҳсда “Олмалиқ” ўз майдонида рақибни таслим қилганди. Зафар Полвонов ҳисобни очганди, бунга Камолиддин Мурзоев пенальтидан гол уриб жавоб берган. Аммо иккинчи бўлимда Евгений Гоголь томонидан урилган иккита гол Игорь Шквирин шогирдларига уч очко тақдим этган – 3:1.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
11.05.2012 «Бунёдкор» - «Олмалиқ» 2:0
19.05.2011 «Бунёдкор» - «Олмалиқ» 4:1
14.08.2010 «Бунёдкор» - «Олмалиқ» 1:0
25.04.2009 «Бунёдкор» - «Олмалиқ» 3:1
18.10.2008 «Бунёдкор» - «Олмалиқ» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” “Бунёдкор” майдонида умуман очко ололмаган. Бўлиб ўтган бешта ўйинда “қалдирғочлар” беш марта ғалаба қозонишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика