UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 11-турини очиб берувчи ўйин "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида кечади.
«БУНЁДКОР» – «НЕФТЧИ»
5 июнь. Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
М.Муҳамедов, М.Мажидов, Р.Фозилов, Д.Каримов
Назоратчи: Б.Галеев.

“Бунёдкор” ва “Нефтчи” олий лигада 14 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” бу рақибни 11 марта таслим қилган. “Нефтчи” эса фақат 1 марта “қалдирғочлар”ни очкосиз қолдира олган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам табиийки устунлик “Бунёдкор” томонида - 25:5. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 35, “Нефтчи” 5 очкога эга бўлган.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Нефтчи”нинг ягона ва шу билан бирга энг йирик ғалабаси 2:1.

Ўтган йилги ҳар иккала ўйинда “қалдирғочлар” бир хил 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Фарғонада кечган учрашувда мезбонлар дарвозабони Фаррух Турдиалиев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди. Тошкентда эса бу йил “Локомотив”га ўтган Жасур Ҳасанов пенальтидан гол урганди.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.08.2013 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
18.08.2012 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 2:1
15.10.2011 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
02.05.2010 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 1:0
31.10.2009 «Бунёдкор» - «Нефтчи» 5:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ўз уйида бу рақибга умуман ютқазмаган. Бир марта Тошкентдаги баҳсда дуранг қайд этилган (2007 йил). Қолган 6та ўйинда “қалдирғочлар” ўз майдонларида мунтазам равишда ғалабага эришиб келишмоқда. “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига атига 2та гол урган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика