UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  6 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  11 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Мавсумнинг дастлабки Тошкент дербиси "Жар" стадионида "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасида бўлиб ўтади.
«БУНЁДКОР» - «ЛОКОМОТИВ»
11 апрель. Тошкент. “Жар” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Х.Рўзиев, А.Усмонов, М.Саидқосимов, Э.Турсунов
Назоратчи: А.Попов.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 12 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” ушбу рақибни 7 марта мағлуб этган. 3та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 2 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 22та гол урган, “Локомотив” футболчилари 12 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 24 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 9 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:1.

Ўтган йил иккала баҳсда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилган. “Жар”даги ўйинда Олександр Пишур пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Фарҳод Тожиев айнан пенальтидан сўнг ҳисобни тенглаштирганди – 1:1. Жавоб баҳсида ҳам ҳисобни Пишур очган. Иккинчи бўлимда Дилшод Жабборов бунга жавоб берган – 1:1.

“Бунёдкор” майдонида ўтган барча учрашувлар:
04.07.2013 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
22.04.2012 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:1
16.10.2010 «Бунёдкор» - «Локомотив» 1:0
24.10.2009 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:1
02.05.2008 «Бунёдкор» - «Локомотив» 2:0
17.03.2007 «Бунёдкор» - «Локомотив» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтган 6та ўйиннинг тўрттасида ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнаган. “Қалдирғочлар” ўз уйларида бу рақибга умуман ютқазишмаган.


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика