UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  2 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   8 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   1 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  383 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  29 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2

ПФЛ: Келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб борилади Янгиликлар

ПФЛ: Келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб борилади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси келишилган ўйинларга қарши аёвсиз курашиш орқали футболда тозалаш ишлари олиб борилиши ҳақида Қарор қабул қилди.
Қарорга кўра, келишилган ўйинлар ва унда иштирок этганлиги гумон қилинаётган шахсларни мониторинг қилиш бўйича Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида ишчи гуруҳи тузилади.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроия Қўмитаси мажлисида кун тартибига қўйилган масалалар ҳақида гапирар экан, Мираброр Усмонов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти, сўнгги вақтларда тотализатордан даромад кўриш мақсадида ЎФФ ва ПФЛ таснифидаги ўйинларнинг натижалари келишилаётганлиги ҳақида матбуотдаги мақолаларнинг умумий мазмуни ҳақида тўхталиб ўтди.

«Матбуот ўзбек футболининг бугунги акси», - дейди Усмонов. «Биз қандайдир ютуқларни қўлга киритяпмизу, ўз қозонимизда қайнаётган айрим муаммоларнинг илдизини кўрмаяпмиз ва кўрмаганга оляпмиз. Биз келишилган ўйинларга қарши аввалдан курашиб келамиз. Бугунги кунда бундай ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти. Айрим ишқибозларнинг ОАВдаги чиқишлари ва матбуотдаги мақолаларни кўриб, бу масалани Ижроқўм аъзоларига жиддий кўриб чиқиб, қатъий чора-тадбирлан белгиланишини тавсия қиламан. Ўзбекистон Футбол Федерацияси бугун мана шундай жирканч ишларни фош қилиш учун давлат органлари билан ишлашга тайёр».

Ижроқўм аъзолари Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов томонидан кўтарилган ушбу масала юзасидан бошқа таклиф ва мулоҳазаларни тинглаб, футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигаси ва Биринчи лига мусобақалари регламентига шу ҳақдаги бандни киритиш ҳақида Қарор қабул қилдилар. Шу билан бирга келишилган ўйинларда иштирок этган ҳар қандай шахс футбол олдидаги хизматларидан қатъи назар футболдан бутун умрга четлатилиши ҳақида ҳам Қарор қабул қилинди.

Ижроия Қўмита аъзолари кўриб чиққан яна бир муҳим масала терма жамоалар фаолиятига даҳлдор бўлиб кенг муҳокамага сабаб бўлди.

«Мен бу ҳақда алоҳида гапирмасам бўлмайди», - дейди мажлисни олиб борган Усмонов. «Таркибни мураббий танлайди, танлайверсин, марҳамат. Футболчилар рўйхатини у тузади, тузаверсин, марҳамат. Мураббийнинг ишига аралашмаймиз. Ҳаққимиз йўқ. Лекин, мана шу ерда таниш-билишчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик бўлса, биз бунга жим қараб туролмаймиз. Ҳар бир футболчи терма жамоага чақиралаяптими, одиллик бўлсин. Ҳеч ким кимнингдир қариндоши бўлганлиги сабаб терма жамоага келишига йўл қўймаймиз. Терма жамоа халқники ва халқнинг энг кучли футболчилари учун терма жамоа эшиклари очиқ. Бош мураббий ёки мураббийлар штабига агар терма жамоа ичидаги ёки атрофидаги шахслардан босим бўлган тақдирда ҳам Ўзбекистон Футбол Федерацияси бундай бўлмаслиги учун бор имкониятини ишга солади».

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроқўм аъзолари ушбу масалани ҳам бир овоздан қўллаб-қувватлади ва Қарор қабул қилди. 1 февралга қадар бўлган муддат ичида Терма жамоалар марказининг техникавий масалалар бўйича мутахассислар гуруҳи терма жамоаларга футболчиларни жалб қилиш бўйича мавжуд мезонларни кўриб чиқади. Маҳаллийчилик, таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўл қўйилмаслик, йўл қўйилган тақдирда футболдан бутунлай четлатиш каби масалаларни ўз ичига олган терма жамоага номзод футболчиларни жалб қилишнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

Ижроқўм аъзолари, шунингдек, Тошкентда ФИФА ва ОФК мусобақаларининг стадионлари регламентига тўла жавоб берадиган янги, замонавий ва ҳашаматли футзал саройини қуриш бўйича ҳам қарор қабул қилди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Футзал Уюшмаси Президенти Фазлиддин Сирожиддиновга ҳам топшириқлар берилди. Февраль охирига қадар футзал саройининг қурилиши билан боғлиқ таклиф ва мулоҳазалар киритилиши белгилаб қўйилди.

Болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясида янги бошқарма ҳам ташкил қилинадиган бўлди. Янги бошқарманинг ишчи номи «Болалар-ўсмирлар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш» бўлиб, унинг фаолияти жуда кенг бўлиши кутилмоқда. Бугунга қадар шу номдаги бўлим, эндиликда, алоҳида бошқарма бўлиб ажралиб чиқади, унинг таркибида техникавий бўлим ташкил қилиниб, у катта футбол, мини-футбол, аёллар футболи ва мини-футболи ва пляж футболини назорат қилади.

Мажлисда, шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Профессионал Футбол Лигаси, Ўзбекистон Футзал Уюшмаси, Ўзбекистон аёллар футболи, аёллар футзали ва пляж футболи, шунингдек, Терма жамоалар марказининг 4 йиллик истиқболли тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши юзасидан ҳам қарор қабул қилинди. 1 февралгача бўлган муддат ичида юқоридаги барча структуралар Ўзбекистон Футбол Федерацияси Котибиятига иш режаларини топширишлари белгилаб қўйилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика