UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  2 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  0 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1

ПФЛ: «Истиқлол» ва «Спартак»ка нисбатан интизомий чоралар Янгиликлар

ПФЛ: «Истиқлол» ва «Спартак»ка нисбатан интизомий чоралар

Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқич 13-тур доирасида ўтказилган «Истиқлол» (Тошкент) – «Спартак» (Бухоро) учрашуви якунига етганидан сўнг рўй берган ҳодиса юзасидан қуйидаги интизомий жазо чоралари кўрилди:
1. Тартиб-интизом кодекси (5-модда, 5.33, 5.37 ва 5.42-банди)га асосан «Спартак» ФК (Бухоро) жаримага тортилди.

Футболчи Шуҳрат Мусаев 1 йил муддатга дисквалификация қилинди.

Футболчилар Баҳодир Рамазонов ва Умид Жумаев, спорт директори Фаррух Ҳамроев мавсум охиригача дисквалификация қилинди.

«Спартак» (Бухоро) футбол клубига қатъий огоҳлантириш берилди. Ҳодиса такрорланадиган бўлса, жамоа ЎзПФЛ мусобақаларидан четлатилади.

2. Тартиб-интизом кодекси (5-модда, 5.9, 5.33 ва 5.37-банди)га асосан «Истиқлол» ФК (Тошкент) жаримага тортилди.

Футболчилар Расул Раҳмонбердиев, Ғуломҳайдар Ғуломов, массажчи-шифокор Наимжон Носиров мавсум охиригача дисквалификация қилинди.

Футболчилар Шоҳид Тиллабоев, Отабек Холдоровга Ўзбекистон Профессионал Футбол лигасининг алоҳида қарори қабул қилинмагунича, ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этиш маън этилди.

«Истиқлол» (Тошкент) футбол клубига қатъий огоҳлантириш берилди. Ҳодиса такрорланадиган бўлса, жамоа ЎзПФЛ мусобақаларидан четлатилади.

«Истиқлол» ФК (Тошкент)нинг 2014 йилдаги уй учрашувлари ЎзПФЛ билан келишилганидан сўнг бетараф стадионда ўтказилади.

3. 2013 йил 16 октябрь куни Тошкентда ўтказилиши керак бўлган «Истиқлол» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак) жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқич 14-тур учрашуви шу йилнинг 30 октябрь куни Муборак шаҳрида ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика