13 aug 12:30
News

Пьер-Эмерик Обамеянг: “Роналдо футболни ўзгартирди”

“Боруссия” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг афсонавий Роналдони қандай баҳолашини айтиб ўтди. Шунингдек дортмундликлар жамоасига ўтганини сабабини ҳам гапириб берди.
Габонлик голеадор шу ёзда “Сент-Этьен”дан “Боруссия”га 13 миллион эвро эвазига ўтди. Обамеянг Бундеслигадаги биринчи ўйинидаёқ хет-трикка эришди, дортмундликлар эса “Аугсбург”ни 4:0 ҳисобида енгишди.

“Мен учун ким намуна? Роналдо. Ўша бразилиялик, португалиялик эмас” - дейди 24 ёшли ҳужумчи. “Ўйлашимча у ўз ўйин услуби билан футболни ўзгартирди. Роналдо динамик бўлган, бош билан жуда яхши ўйнаган, кучли техника ва тезликка эга эди. Бу футболчи катта масштабдир”.

Шунингдек ҳужумчи нима сабабдан фаолиятини Дортмунтда давом эттиришни маъқул кўрганлигини гапириб ўтди.

“Мен Германияда ўз ўрнимга эга бўлишимни кўрсатишим учун барқарор ўйнашим керак. Бунинг учун эса озгина вақт керак бўлади, бунга мисол Роберт Левандовски бўла олади ва айнан шу нарса мени тезроқ мослашишимга ёрдам беради. “Боруссия”да ҳужумчи ҳамма вақт олдинда шунчаки туриши керак эмас. Фақат шуни ўрганиб олсам мен топ даражали ўйинчи бўла оламан. Айнан шунинг мен “Боруссия” ва Юрген Клоппни танладим”, - деб ёзади Обамеянгнинг сўзларини goal.com.

Жавлонбек Юсупов таржимаси
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook