UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

Пеле ЖЧ-2014 вақтида Бразилия термасини қўшиқ айтиб қўллаб-қувватлайди Янгиликлар

Пеле ЖЧ-2014 вақтида Бразилия термасини қўшиқ айтиб қўллаб-қувватлайди

Жаҳон футболи афсонаси Пеле футбол бўйича Бразилия терма жамоасини 2014 йилги жаҳон чемпионати вақтида қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшиқ куйлайди.
Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Бахтиёрлигимдан кўзимга ёш келди, футбол бизнин қонимизга сингиб кетган», – деб Пеле қўшиқнинг биринчи қаторини журналистларга ўқиб берди. У қўшиқнинг номини маълум қилишдан бош тортди, бироқ яқин вақт ичида эълон қилинишини айтиб ўтди.

ЖЧ-2014нинг қўшиқлари расмий тўпламидан ҳозиргача Рикки Мартин, Шакира, Питбулл ва Женнифер Лопеснинг қўшиқлари ўрин олиб улгурган.

«Мен Рикки Мартиннинг қўшиғини эшитиб кўрдим, у менга ёқмади», – деди Пеле. Унинг сўзларига кўра, қўшиқда жамоа қандай қийинчиликларни бошдан кечиргани эслаб ўтилиши керак. Собиқ футболчи Бразилия терма жамоаси қандай натижа қайд этишидан қатъий назар уни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ўтган ҳафта Бразилияда жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ҳаддан ташқари кўп ҳаражат қилинаётганига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Ҳозиргача мусобақани ташкил этиш учун 11 миллиард доллар сарфланди. «Коррупция, стадионлар қурилиши учун ҳаддан ташқари катта харажатлар – бунга футболчиларнинг алоқаси йўқ. Бу уларнинг айби эмас», – дея қайд этди Пеле.

Аввалроқ Пеле машҳур One Direction мусиқий гуруҳига аъзо бўлиш истагини билдирганди. Гуруҳ концерти вақтида 73 ёшли бразилиялик саҳнага чиқиб, гуруҳнинг ашаддий ишқибози эканлигини ва ушбу гуруҳда гитарачи сифатида қатнашиш истаги борлигини маълум қилганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика