UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  1 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1

"Пахтакор"да Сергеевдан яхшироқ Абдухолиқов нега МТЖда йўқ? Янгиликлар

"Пахтакор"да Сергеевдан яхшироқ Абдухолиқов нега МТЖда йўқ?

Терма жамоа ўйнайдиган ва йиғин ўтказадиган пайтда ким тайёр бўлса, ўша футболчи майдонга тушиши ёки кенгайтирилган таркибдан жой олиши лозим.
Бутун дунёда шу аҳвол. Бугун МТЖнинг таркиби эълон қилинди. Ҳужум чизиғида муаммо кўзга ташланиб турибди. Менимча, шу 5та футболчининг ҳаммасидан ҳам Темурхўжа Абдухолиқов термага муносиброқ, нафақат бугун, эртага ҳам у бизга асқотади. Жорий мавсум жамоасини алмаштириш ниятида бўлган, аммо якунда "Пахтакор"да қолиб, гоҳ асосий таркибда, гоҳ захирада майдонга тушган бўлса-да, бугунги кунга келиб у ўз формасига кириб олган Абдухолиқов жамоадоши Сергеевдан анча кучли. Бир нечта ўйиндан бери имкониятга эга бўлиб турган Нагаевга берилаётган имкониятга у ҳам ҳақли. Авваллари терма жамоамиз ҳужум чизиғида Шацких ҳаракат қиларди. Исоқов, Холмуродов, Бердиев ва Мирхолдиршоев каби чемпионатда камида 25та гол урадиган ҳужумчиларимизга эҳтиёж сезмасдик. Лекин ҳозир 30та гол эмас, ҳеч бўлмаса 3та ўйинда битта гол урадиган ҳужумчига зормиз. Бошқаларга берилаётган имкониятга Темурхўжа Абдухолиқов ҳам ҳақли, у ҳам Ўзбекистон фарзанди, у ҳам ҳужумчи ва 2018 йилги саралаш босқичига келиб у ҳам етилади. Агар ҳозир уни Жепаров, Аҳмедов, Кападзе каби футболчилар орасида пишитиб олмасак, кейин кеч бўлади. Сиз ўқувчилар, бунга нима дейсиз? Ахир футбол фақат Сизлар учун!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика