UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Анчелотти Алексис Санчес хизматларига қизиқиш билдирмоқда  0 16:48ВИДЕО. Австралия - БАА 2:0  2 16:46Австралияга мағлуб бўлган БАА терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилди  23 16:40Эрон - Хитой. Таркиблар билан танишинг  11 16:33Ўзбекистон - Қатар. Матнли трансляция  63 16:14Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркибимиз эълон қилинди  146 15:49Миньоле: "Бельгия терма жамоаси сафида Россияга қарши ўйнашимдан хурсандман"  7 15:41Жиззахлик отахон: "Ўзбекистон Россиядаги жаҳон чемпионатига боради"  32 15:18Роналдо: "Роналдиньо "Барселона"да мендан яхшироқ ўйнаган"  4 14:42Жанубий Корея - Сурия. Асосий таркиблар билан танишинг  40 14:25"Спорт ТВ" гуруҳимиздаги учала ўйинни намойиш этади  22 14:16АПЛ клубларининг Формула-1 болидлари қандай кўринишда бўларди? (фото)  18 14:14Рустам Ашурматов миллий терма жамоага қўшилди  18 14:10Япония - Таиланд. Асосий таркиблар эълон қилинди  1 13:54Баҳодир Насимов: "Бугун футболчиларимиз фақат мухлислар учун ўйнайди"  11

12 апр 19:25
Янгиликлар

"Пахтакор" - "Олмалиқ" 1:0. Матнли трансляция

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган марказий баҳслардан бири бугун "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтди.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 1:0
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Гол:
Егор Кримец (51)

"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Боян Миладинович, Даврон Ҳошимов, Камолиддин Тожиев (Акбар Исматуллаев, 90+1), Кахи Махарадзе (с), Жамшид Искандеров, Станислав Андреев (Анвар Солиев, 82), Владимир Козак, Темур Ҳакимов (Игорь Сергеев, 46)
Захира: Акмал Турсунбоев, Шерзод Каримов, Жамшид Болтабоев, Жалолиддин Машарипов

"Олмалиқ": Мақсатмурод Шомуродов, Шавкат Муллажонов (с), Александр Алимпиевич (Диёр Туропов, 46), Абдуқаххор Ҳожиакбаров, Обид Жўрабоев, Азамат Исроилов (Зоҳир Пиримов, 75), Шакер Зуаги, Дилявер Абибуллаев, Достон Абдураҳмонов, Санжар Шоаҳмедов, Зафар Полвонов (Шерзод Ҳакимов, 46)
Захира: Умиджон Хонимқулов, Дарко Станоевич, Иқбол Акрамов, Сарваржон Жўраев,

Огоҳлантириш: Махарадзе (18), Алимпиевич (85), Козак (90)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляцияси олиб борилди.

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ

90+5. ЎЙИН ТУГАДИ. "Пахтакор" мавсумдаги 5-ғалабасини қўлга киритди


90+4. "Олмалиқ" тўлиқ таркиб билан ҳужумда, Жарима майдонига оширилган тўпни Миладинович қайтарди.

90+2. Огоҳлантириш. Владимир Козак

90+1. Ўзгариш. "Пахтакор". Камолиддин Тожиев ўрнига Акбар Исматуллаев тушди

90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Хавфли вазият! Туроповнинг чап қанотдан оширган тўпини Достон Абдураҳмонов дарвозага йўллади, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!

88. "Олмалиқ"нинг ҳужуми охирига етмади. Майдонда Камолиддин Тожиев ётибди

85. Огоҳлантириш. "Олмалиқ". Александр Алимпиевич

83. Жамоалар жуда кўп хатоларга йўл қўйишмоқда, майдон хўл эканлиги бунга сабаб бўлмоқда

82. Ўзгариш. "Пахтакор". Станислав Андреев ўрнига Анвар Солиев тушди

80. Андреев майдонда ётибди, унга шифокорлар ёрдам беришмоқда.

79. Ҳозирги вақтга келиб аниқ зарбалар сони 5:2.

78. Қарши ҳужум навбати меҳмонларда. Шоаҳмедовнинг оширган тўпини Туропов дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

77. Игорь Сергеев қарши ҳужумга ўтиб кетди, ундан тўпни Алимпиевич олиб қўйди. "Пахтакор" бурчак тўпини амалга оширади. Самарасиз.

76. Туропов тўпни жарима майдонига оширишда хатога йўл қўйди. "Олмалиқ" ҳужум қилишда давом этмоқда

75. Ўзгариш. "Олмалиқ". Азамат Исроилов ўрнига Зоҳир Пиримов тушди

Даҳшатли ёмғир ёғмоқда



65` Игорь Сергеевнинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

63` Об-ҳаво даҳшатли бўлмоқда.

59` Жамшид Искандеровнинг чиройли тарзда йўллаган зарбасини Шомуродов ушлаб олди.

56` Кучли ёмғир бошлади ва мухлислар стадионни тарк этишмоқда.

53` "Пахтакор" иккинчи бўлимни ўзгача бошлади ва рақибини жарима майдончаси ичига қамади. Ниҳоят Егор Кримец "шерлар"нинг ҳужумини гол билан якунлашга эришди.

51` ГОООООООООООООООООООООЛ! Кримец! 1:0!


48` Жамшид Искандеровнинг зарбаси дарвоза олдидин ўтиб кетди.

47` "Пахтакор" иккинчи бўлимни тажовузкорлик билан бошлади.

Иккинчи бўлим бошланди!


Учрашувнинг биринчи бўлими тугади. Танаффус!


45` Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44` Мақсатмурод Шомуродов тўпни ўйинга киритишни чузганлиги сабабли Ильгиз Танташев томонидан сариқ карточка билан сийланди.

42` "Пахтакор" танаффусгача тўп киритиш илинжида ҳаракат қилмоқда. Лекин сўнгги сонияларда "шерлар"га аниқлик етишмаяпти.

40` Жамшид Искандеровни йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. Зарба кучли чиққан эди.

39` "Пахтакор" бурчак тўпини амалга оширди. Ушбу стандарт вазияти хавфли кўриниш олди. Лекин "Олмалиқ" посбони Мақсатмурод Шомуродов ўзини кўрсатди!

37` "Олмалиқ" посбонига тиббий ёрдам кўрсатилди.

35` "Пахтакор" рақибига катта босим уюштирмоқда. Лекин бу ҳозирча самарасиз.

32` "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Владимир Козак хавфли зарба йўллади. Лекин зарбага бироз аниқлик етишмади.

28` Ўйин темпи бироз ошди.

26` Учрашувдаги илк хавфли вазият "Олмалиқ" ҳимоячиларининг хатоси эвазига содир этилди.

24` Темур Ҳакимов!!!!!!!!! Ҳужумчи бу вазиятда қандай ҳаракат қилишни билиши керак! Темур Ҳакимов дарвозабон билан яккама-якка вазиятидан фойдалана олмади. Деярли юз фоизлик имконият кўкка совурилди!

23` Егорь Кримец ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ деб топилди.

21` Ўйинни ҳозирча ҳеч бир жамоа чинакамига жонлантира олмаяпти.

20` "Пахтакор" жонланди. "Шерлар" бурчак тўпи ишлаб олишди. Ушбу стандарт вазияти "шерлар"га наф келтирмади.

19` Ўйин темпи у қадар юқори эмас.

18` Кахи Махарадзе ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

17` "Пахтакор" мухлислари ўз жамоаларини олдинга чорлашмоқда.

16` "Олмалиқ"нинг бу сафарги стандарт вазияти ҳам фойда келтирмади.

15` Камолиддин Тожиев Абдуқаҳҳор Хожиакбаровга нисбатан қоидани бузди.

14` Ҳозирча "Олмалиқ" ёмон ўйнамаяпти. Меҳмонлар ўз омадларини рақиб дарвозаси олдидан қидиришмоқда.

12` Дилявер Абибуллаевнинг жаримадан йўллаган хавфли зарбасини Лобанов қийинчилик билан бартараф этди.

11` "Олмалиқ" жарима зарбаси ишлаб олди.

9` "Пахтакор"нинг позицион ҳужуми. Андреев тўпни жарима майдончаси ичига узатиб берди. Лекин Темур Ҳакимов тўпни дарвозага йўллай олмади.

6` "Пахтакор" тезкор гол киритиш мақсадида ҳужумга отланмоқда. Лекин "Олмалиқ" ҳимоя қўрғонини ёриб ўтиш ҳозирча уларга насиб этмаяпти.

5` "Олмалиқ" яхши ҳужум ташкил қилди. Дилявер Абибуллаевнинг узатиб берган тўпини Зафар Полвонов боши билан Лобанов дарвозасига йўллади. Бироз ноаниқ.

4` Меҳмонлар фаоллашишди. "Пахтакор" навбатдаги ҳужумни ўз жарима майдончаси олдидан бошлашга мажбур.

2` "Олмалиқ" ҳужумга ўтди. Лекин "Пахтакор" ҳимояси ишончли ҳаракат қилди.

1` "Пахтакор" учрашув дебютидаёқ олдинга боришга уринмоқда.

Демак бошладик! Учрашувга старт берилди!


Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

Айни пайтда ёғимгарчилик йўқ. Жамоалар майдонга чиқиб бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Дўлда қолиб кетганлар эса намланиб футбол томоша қилишлари мумкин :-)

Тошкентда ҳозиргина кучли ёмғир аралаш дўл ёғиб ўтди. Бу айрим мухлисларни уйларига равона бўлишига сабаб бўлди.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лига 5-тур ўйини "Пахтакор" - "Олмалиқ" ўйинидан матнли онлайн трансляциясини олиб борамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Учрашув соат 17:30да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  182
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  191
Сурия - Ўзбекистон "Instat" таҳлилида
Жаҳон футболида етакчилик қилаётган "Instat" ташкилоти...  135
Ўзбекистон - Қатар. Иккала жамоада биттадан йўқотиш бор
28 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви ...  106
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: