UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  3 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7

"Пахтакор": Кубок сари кураш давом этади Янгиликлар

"Пахтакор": Кубок сари кураш давом этади

30 июль, сешанба куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги ярим финал биринчи ўйинида "Насаф"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда бўлажак учрашувларга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилди. Қаршиликлар сафида жиддий ўзгаришлар юзага келмади. Асосий таркибнинг барча футболчилари фаолиятларини "Насаф"да давом эттиришмоқда. Танаффус даврида Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам бошқа жамоалар сингари назорат баҳсларида майдонга тушишди.

Жамоаларнинг кубокдаги сўнгги беллашуви 2011 йил финалда кузатилганди. Ўшанда "Пахтакор" 3:1 ҳисобида зафар қучган. Олий лигада эса биринчи даврада Тошкентда Владимир Козакнинг ягона голи жамоамизга ғалаба келтирганди. Энди эса кураш яна кубок ўйинида давом этади. "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашув "Пахтакор" Марказий стадионида 30 июль куни соат 19:00да бошланади. Барча ишқибозларни кескин ўтиши кутилаётган учрашувни стадионда томоша қилишга чақириб қоламиз. Мавсумнинг энг муҳим баҳсларидан бирида футболчиларимизни қўллаб туринг. 

"Пахтакор" - "Насаф"

Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Рафаэл Илёсов, Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Намозов (Тошкент).

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика