UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:35Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  51 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Пахтакор": Йил байрам тадбири билан якун топди Янгиликлар

"Пахтакор": Йил байрам тадбири билан якун топди

Шанба куни "Аракс" ресторанида "Пахтакор" клубининг янги йил байрамига бағишланган тадбири бўлиб ўтди.
Дастлаб сўзга чиққан клуб вице-президенти Самвел Бабаян қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

- 2013 йил биз бирор совринга эга чиқмадик. Лекин айнан шу йил бизни янада бирлаштирди. Биз қийин ҳолатдан биргаликда чиқиб кета олишимизни исботладик. Биринчи даврада асосий таркиб футболчилари етишмаслиги сабабли муҳим 9 очкони қўлдан бой бердик. Якунда ўша ўйинлар бизга қимматга тушди. Иккинчи даврани ёш ўйинчилар жуда муваффақиятли ўтказишди. Бу эса эртанги кунга катта ишонч билан қарашга имконият беради. Жамоа олиб борган тўғри иш туфайли бугунги кунда асосий таркибнинг аксарият қисмини клуб тарбияланувчилари ташкил этишмоқда. Насиб қилса, 2014 йилда биз ушбу футболчилар билан чемпионат ва кубокда муваффақиятли иштирок этамиз. Шу ўринда меҳмон бўлиб ўтирган фахрийларга раҳмат айтаман. Сиз клуб тарихини ёзгансиз, ҳозирги футболчиларга ўрнак бўлгансиз. Барчангизга келаси йил омад, бахт ва саломатлик тилаб қоламан.

Шундан сўнг узоқ йиллар клубда фаолият юритган Шуҳрат Жалилов, ЎФФ "Фахрийлар кенгаши" раиси Наримон Жалолов клуб раҳбарияти олиб бораётган ишлар ҳамда жамоа ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтишди. Кейин ёшлар лигасида иккинчи ўринни эгаллаган жамоамизга ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ҳамда Наримон Жалолов кумуш медалларни тақдим этишди.

Мухлислар ҳам тадбирда фаоллик кўрсатишди. Ишқибозлар орасида ўтказилган сўров якунларига кўра, энг яхши футболчи ва энг чиройли гол муаллифи деб ярим ҳимоячи Кахи Махарадзе топилди. Грузиялик футболчига мухлислар клуби томонидан тайёрланган совға топширилди.

Байрам тадбири давомида барчада кўтаринки кайфият кузатилди. Бу келаси мавсумда жамоага ғолиблик руҳиятига қайтишга ёрдам бериб, бир йилдан кейин қўлга киритилган совринларни ҳам нишонлаш насиб этади деган умиддамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика