28 aug 16:18
News

"Пахтакор": Асосий таркиб 5 кунлик таътилга чиқди

"Пахтакор"нинг асосий таркиби "Гулистон" билан ўйиндан кейин 5 кунлик таътилга эга бўлди.
Миллий терма жамоа учрашувлари билан боғлиқ танаффус туфайли олий лигада навбатдаги тур ўйинлари 13 ва 14 сентябрь кунлари ўтказилади. Шу сабабли асосий таркиб аъзолари 1 сентябрга қадар дам олишади. Кузнинг илк кунидан бошлаб машғулотлар Қибрайдаги базада давом эттирилади. 4 сентябрь куни "Бухоро", 9 сентябрда эса "Навбаҳор"га қарши назорат баҳслари ташкил этилади. Олий лигадаги беллашув 14 сентябрда Тошкентда "Қизилқум"га қарши ўтказилади.  
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook