Latest news

10 jul 21:36
News

“Пахтакор-2” ўрнига “Истиқлол”...ми?

Кеча биринчи лиганинг биринчи босқич ўйинлари якунига етди.
Эндиликда “Шарқ” ва “Ғарб” минтақасида кучли саккизликдан жой олган жамоалар иккинчи босқич баҳсларини бошлашади. Лига дебютанти “Истиқлол” ва биринчи лиганинг доимий иштрокчиси бўлган “Янгиер” жамоалари шарқ минтақасида 8-ўринни эгаллаш учун биринчи босқчининг охирги турига қадар жиддий курашди. Якунда “Янгиер” бу борада Тошкент жамоасини бир очко фарқи билан ортда қолдиришга эришди. Шу тариқа “Истиқлол” гарчи 22-турда “НБУ-Осиё” майдонидан ғалаба (3:2) билан қайтган бўлсада, 9-ўринни эгаллади. Шу боис энди “Истиқлол” мусобақа регламентига кўра лигада қолиш учун ўтказиладиган пулькада иштирок этади.

Аммо бугун “Истиқлол”нинг иккинчи босқичда “Пахтакор-2”нинг ўрнига иштирок этиши мумкинли тўғрисида хабарлар урчий бошлади. Шу боис масалага жиддий ёндошиб, дастлаб “Пахтакор-2” мураббийи Шуҳрат Раҳмонқуловга мурожаат қилдик.

“Очиғи бу ҳақда биринчи сиздан эшитиб турибман. Йўқ, бу нотўғри маълумот. Иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритишимиз осон кечмади-ку, қандай қилиб эгаллаб турган ўрнимизни бошқа жамоага тақдим этишимиз мумкин?! Умид қиламанки, жамоамиз иккинчи босқичда ҳам иштирокини давом эттиради ва ижобий натижа қайд этади”, - дейди Раҳмонқулов.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook