06 dec 11:17
News

Panorama: Лавесси "Интер"га, Ханданович ПСЖга ўтиши мумкин

"Интер" қишки трансфер бозори вақтида "ПСЖ" ҳужумчиси Эсекиэл Лавессини сотиб олишдан воз кечмаяпти.
Парижликлар 28 ёшли аргентиналик футболчини битта шарт билан қўйиб юборишга тайёрлар: мавсум охирида "нерадзуррилар" посбони Самир Ханданович Париж клубига ўтиши керак, деб хабар бермоқда Panorama.

"ПСЖ" бош мураббийи Лоран Блан ҳозирги дарвозабон Сальваторе Сиригунинг ўйинларидан у қадар қониқмаяпти ва ундан яхшироқ дарвозабон қидирмоқда.

Январь ойида Лавесси "Интер"га ёзда 15 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олиниши мумкин, "ПСЖ" ёзда Хандановични 20 миллион эвазига сотиб олади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook