Latest news

18:45Отаменди кейинги турда майдонга тушмайди0 18:43"Эл-Классико"гача... LIVE79 18:31Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати–2018 турнирига саралаш босқичида иштирок этади0 18:14"Кашима Антлерс" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади1 17:54Россия. ЦСКА «Урал»ни тор-мор этди1 17:54Чемпионат России. ЦСКА разгромил «Урал»0 17:30Olamsport.com: Таэквондо ITF. Жаҳон кубогида яна 2та бронза ва Ҳасанбой Дўсматовга “Олтин Мангуст” мукофоти топширилди0 17:21Клопп: "Сако менинг режаларимга кирмайди"1 17:18Клопп: Сако не входит в мои планы0 16:41"Манчестер Сити" - "Челси". Жамоалар асосий таркибларни эълон қилишди52 16:26Бугун катта футбол. "Барселона" - "Реал"46 16:15"Гранада" - "Севилья". Асосий таркиблар маълум2 15:52"Реал"га қарши баҳс учун "Барселона" қайдномаси эълон қилинди25 15:5018 игроков, включая Иньесту, в заявке «Барселоны» на матч с «Реалом»0 15:31ЦСКА - "Урал". Асосий таркиблар эълон қилинди0

28 nov 13:18
News

Пайшанба - мухлис минбари. ОЧЛда 2та ўриндан кўпига муносибмизми? Фикрлар

Мазкур саволимизга оид турли фирклар электрон манзилимизга келиб тушди. Марҳамат, мутола қилинг.

Алишер Розиқов Тошкент шаҳри.

Бизга ҳақиқат ва адолат керак. Шунинг учун ҳам бизга ОЧЛга 2тадан ортиқ ўрин кўп деб ўйлайман. Хўш нега кўп? Бизнинг чемпионатни БАА, Саудия Арабистони чемпионатларидан қаери кам? Ахир уларга биздан кўп йўлланма берилган. Гоҳида БАА ва Саудия Арабистони чемпионатларини кўриб қоламан. Стадионда чиқса 500-1000 мухлис. Бу араблар ўйинини кўрганиздан маҳаллага чиқиб болалар футболини кўрган яхши. Тан оламиз, араб клублари моддий ва молиявий томондан жуда яхши таъминланган. Чимлари футбол ўйнашга жавоб беради, стадионлари ҳар томонлама яхши таъмирга эга. Лекин футболда булардан ҳам муҳим нарсалар бор. Қани футболчиларда шижоат, нега ютқазаётган жамоаси ҳам бемалол "хўжадек" секин, шошилмасдан ўйнайди. Ҳа, балки "бизда ундай эмасмикан" деб ўйлаётгандирсиз. Ҳар ҳолда биз арабларга ўхшаб ўйнамаймиз. Буни футболга тушунадиган одам англайди. Айниқса, олий лигамизда. Мен яна кўп камчиликларни ёзмадим. Ёзсам эрталабгача ёзишга тўғри келади. Демак, савол туғилади. Хўш нега араблар ОЧЛга биздан кўп йўлланма оларкан? Кечирасиз, ОФК президенти кимлигини биласизми? Ҳа, у арабистонлик. Демак, саволга жавоб олдик. Биз яна ҳақиқат ва адолат сўзларини ишлатишга мажбурмиз.
Нега мен бизга ОЧЛга 2тадан ортиқ йўлланма кўп дедим? Ўзингиз биласиз, баъзи стадионларимиз чими, стадион таъмири ҳаттоки жамоа футболкаларида муаммолар бор. Баъзида молиявий қийинчиликлар клубларимизда учрайди. Шунинг учун ҳам олий лигамиз савиясини пастга туширади. Майли, бизда ҳам камчилик кўп, шунинг учун ҳам ОФК бизга адолатли қарор чиқаради. Биз бунга лойиқмиз.

Таҳририят: БАА ва Саудия Арабистони нима учун устунлигига ўзингиз жавоб берибсиз. Бу ерда ОФКнинг бизга кам ўрин беришида президенти араблиги сабаб эмас. ОФК президенти квоталарни тасдиқлаш жараёнида иштирок этмайди. Квоталар шарқликлар томонидан тузиб чиқилган дастур асосида тақсимланади. Агар биз улар талаб қилаётган вазифаларни бажариб қўйсак, ҳеч ким бизга бериладиган ўринлар сонига таъсир кўрсата олмайди.


Азизбек АЛЛАБEРДИEВ. 

Ўзбекистон футболи ривожланиш палласида. Керак бўлса, ОЧЛда ғолиб бўлиш руҳиятига ҳам эга. Футболимизни ривожлантиришдан тўхтамаслигимиз керак. Ота-боболармиз айтган: "Ерга қандай меҳр берсанг, ер ҳам сенга шундай меҳр кўрсатади". Насиб этса, 3 та клубимиз ҳам қатнашади. Нега биз ҳам 4та квотага лойиқ бўла олмаслигимиз керак. Биз ҳам бунга муносибмиз. Фақат ва фақат олдинга ҳаракат қилмоқ керак. Нима бўлган тақдирда ҳам клуб ва МТЖларимизга ҳамиша омад тилаб қоламан. Ҳеч қачон таслим бўлдим деманг!

Таҳририят: Ниятларингизга биз ҳам тилакдошмиз.


Илёсбек Абдуманнопов, Андижон вилояти Асака туманидан

Бу барчамизни бирдек қизиқтираётган савол! Биз биринчидан барчамиз Ўзбекистон жамоалари учун ОЧЛга ОФК кўпроқ ўрин ажратишларини хоҳлаймиз. Лекин биз бунга муносибмизми? Агар муносиб бўлсак, унда зерикарли миллий чемпионатимиз, устига устак одамлар ташрифи бўйича ҳам у қадар мақтана олмайдиган биричиликда иштирок этаётган жамоаларимиз ОЧЛ учрашувларини безай оладими ? Яна эски мавзу. Биз 2014 йилги Бразилияда ўтадиган жаҳон биринчилигига чиқа олмадик, хўш, унда айтинг-чи қитъамиздан “мундиал” га йўлланма олган терма жамоалар миллий биринчиликларининг қайси бирининг чемпионати бизникидан паст савияда? Биз бўлса Миржалол Қосимовни айблаб турли хил оммавий ахборот воситали орқали қўштирноқ ичидаги ширин гапларимиз билан сийлаяпмиз. Агар билсангиз, яхши таом тайёрлаш учун биринчи навбатда масаллиқ яхши бўлиши керак, бор масаллиқлардан тайёрланган таом мазасини эса ҳаммамиз тотиб кўрдик (афсуски, ҳали ҳам мазаси оғзимизда).... Биз ҳалқаро турнирларда иштирок этишни мақсад қилсак, биричи навбатда миллий биринчиликни кучайтиришимиз, чемпионатни безайдиган (чиройли голлар билан) хориждан бўлса ҳам футболчиларни олиб келиш керак.Тўғри, бунинг учун клубларимизда етарли маблағ йўқ демоқчидирсиз. Лекин клубларимизни боқимандаликдан халос қилган ҳолда ўз ўзини таъминловчи (молиявий жиҳатдан) клубларни ташкил қилиш керак. Агар вилоятларда кубок финали ташкил қилинса, ўйлаб кўринг, мухлислар қандайин стадионларни тўлдириб ўтиришади. Бу эса бошқа давлатлар учун футболимизнинг ўзига хос “реклама”си ОФКдагилар ёки бошқа Осиё давлатлари финал Андижонда, Қашқадарёда ёки Самарқанда бўлгани учун стадион мухлислар билан тўлган дейишмайди, аксинча Ўзбекистон футболини томоши қилиш учун стадионга футболчилар ташрифини кўриб, Ўзбекистон футболи ҳақида илиқ фикрлар билдиришни бошлашади. Шунда биз ОФКдан ОЧЛ учун кўпроқ ўринлар берилишини кутишимиз мумкин. Биз менсимаган “Бурирам Юнайтед” клубини ёдимиздан чиқармайлик. Ўша учрашувни хорижлик легионер футболчилар ҳал қилишди. Улар биз ишонганимиз “Бунёдкор”ни ОЧЛ турниридан чиқариб ташласалар-да, ОЧЛ учун кўпроқ ўйинга муносиб эмасми? Ёдда тутинг! Осиёда футбол ривожланяпти Ўзбекистондан ҳам бошқа ОФК таркибида давлатлар бор. Менинг фикримча «1+2» бу энг яхши вариант. Кўриб турганингиздек, бу ҳолатда “Локомотив” ва “Насаф” ҳам ОЧЛда иштирок этишади. Шахсан менга ОЧЛ 2та тўғридан- тўғри гуруҳ ўйинларига ажратиладиган йўлланмадан “1+2” бу энг яхши вариант, бу ҳолатда ҳар учала жамоамизга ҳам имконият берилади.

Таҳририят: Ҳақиқатдан ҳам томошабинлар сонининг камлиги квоталарга таъсир кўрсатади. ОФКнинг асосий эътибори томошабинлар сони ва маҳаллий ТВнинг мамлакат футболига бўлган эътибори.

Азиз Рахмонов, Олмалиқ.

Ўринли савол, шундай эмасми? Бугун «24 ноябрь куни ёзилмокда» Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигасига йулланма берувчи мутахассислар Ўзбекистон жамоаларига 1+2 кўринишда квота ажратмоқчи бош мавзуга айланди. Хўш нега энди, ўтган йилги 2+1 квотасини ажратган ОФКбу йил 1+2 ёхуд 1+1 билан чекланмоқда. Биз бот-бот ёзиб айтаётган миллий чемпионатимиз аслида ўсяптими, ёки пастга шўнғияпти? Ўсаётган бўлса, нега ОФК мутасаддилари ўтган йилги квотани сақлаб қолмади? Демакки, бизда пастга шўнғиш кузатилган, бу фақат бизнинг кўзимизга кўринмайди.

Ўтган йилги ОЧЛ мусобақаларида иштирок этган клубларимиз “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва ўтиш йўлланмаси учун курашган “Локомотив” жамоалари биз мухлислар кутган ўйинни намойиш эта олдиларми. Албатта йўқ. Шонли ОЧЛ (деб атасак арзийди) тарихида ўз ўрнига эга ва эга бўлиб бораётган “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоалари у қадар ёрқин ўйин кўрсатмади. “Локомотив” эса Бирлашган Араб Амирликларининг “Аш-Шабаб” жамоасига плей-офф баҳсларида имкониятни бой бериб йўлланмадан қуруққолди. “Пахтакор” эса ҳатто гуруҳдан чиқа олмади. Бунёдкор” ўтган ОЧЛ мусобақаларида икки йилдирки, шарқий минтақа жамоалари сафидан ўрин олиб,ўзига хос сенсация ўрнатиб, Миржалол Қосимов корейс жамоаларининг «кушандаси»га айланиб улгурди. Ўтган йилги мавсумда ўз гуруҳидан 1-ўринни эгаллаган жамоа нимчорак финалда Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» жамоасига ютқазиб қўйди ва Осиёда Ўзбекистон жамоаларининг обрўсини тушиб кетишига сабаб бўлди.

Хўш, шундан кейин хам Ўзбекистон жамоаларига 2+1 квотаси берилиши керакмиди? Хулоса эса ўзингиздан...

Таҳририят: Афсуски, кўпчлик қатори Сиз ҳам квоталар сони нималарга эътибор қаратилишда тўлиқ ахборотга эга эмас экансиз. ОФК ҳеч қачон жамоаларнинг ўйин савиясидан келиб чиқиб квоталарни ажратмайди. Сиз айтаётган коэффициент тизими УЕФАда амал қилади. ОЧЛ энди-энди шаклланаётгани учун раҳбарият ҳомийлар учун яхши шароит яратиб беришни мақсад қилган. Бунинг учун клубларнинг инфратузилмаси ва ПФЛнинг савияси ҳамда мамлакат ТВси ривожланган бўлиши керак. Агарда “Пахтакор” ва “Бунёдкор” финалга чиққан тақдирда ҳам бизга мана шу ўринлар берилса ҳеч ким эътироз қила олмас эди. ОФК бизга камчиликларни бартараф этиш учун 4 йилдан бери имкон бериб келяпти. Аммо ҳамма клублар ҳам бунга жиддий қарамайдилар. Қачонки лигамиздаги 8та жамоа ОЧЛ учун кураш олиб боради, шунда ўз инфраструктурасини такомиллаштиришга ҳаракат қилади. Унга қадар биз ҳар йили “кейинги йил бизга нечта ўрин берар экан” деб юраверамиз.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook