UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  2 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  1 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  7 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  7 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1

Пайшанба мухлис минбари: Ичимдаги гаплар... Янгиликлар

Пайшанба мухлис минбари: Ичимдаги гаплар...

Хабарингиз бор, ПАЙШАНБА мухлис минбари сифатида ўқувчилар ихтиёрига берилди.
Лойиҳага кўра, шунба куни ўқувчиларга фикрлар учун мавзу берилади. Шу мавзудан келиб чиқиб юборилган энг сара фикрлар сайтимизда чоп этилади. Ундан ташқари, лойиҳанинг иккинчи қисми ҳам бўлиб, унга кўпчилик тушуниб етмаганлиги учун аввалги пайшанбада ҳеч нима чиқмади. Аслида СА томонидан бериладиган мавзудан ташқари, ўқувчилар ўзлари ихтиёр этган мавзу бўйича таҳлилий мақола юборишлари лозим. Шулар ичида энг яхшиси пайшанба куни Ичимдаги гаплар лойиҳасида чоп этилади. Бу сафар Улуғбек Худойбердиев ва Мусофир никидаги ўқувчимизнинг мақоласи мазмуни бир бўлгани учун уларни кетма-кетликда эътиборингизга тақдим этамиз.

Худойберганов Улуғбек. Шахсан мен лойиҳанинг илк сонидаги фикрлардан таъсирландим. Қисман яхши тарафдан, қисман салбий. Нима учун деганда жуда ҳам кўпчилик каби ўзбек футболига ўта танқидий кўз билан қараш ҳам ярамайди. Ўзбекистон Республикаси бир мустақил давлат футбол учун 22 йилда нима қила олиши мумкун бўлса, шуни бажара олди деб ўйлайман. Эришган ютуқларимизни бир сарҳисоб қилиб чиқсак. Кўп нарсага эришдик. Жаҳон чемпионатига чиқа олмаётганимиз, бу иккинчи масала. Муҳими, ўтган йиллардан кўра бизда ўсиш бор, юксалиш бор. Бу сафар чиқмасак кейинги сафар чиқармиз, ҳар ҳолда шунга умид қилиб қоламиз. Энди футболимизни ривожлантириш йўлида ўз хулосаларимни айтадиган бўлсам. Ҳозирда аксарият инсонлар Миржалол Қосимовни лавозимидан озод қилиш ҳақидаги фикрларни илгари сурмоқда. Лекин бунга қўшилмайман, Миржалол Қосимовга 2018 йилга қадар имкон бериш керак. Қосимовга ишонч билдирсак, буни натижасини менинг назаримда 2015-йилги Осиё Кубогидаёқ кўрамиз. Бизда ҳозир муаммо Қосимовда эмас, терма жамоаларни тайёрлаш марказида. Ҳа, мен кўп ва хўп гапирилган мавзу Толибжонов ҳақида айтмоқдаман. Тўғри, бу ҳақда кўп эшитдик. Толибжонов инсон сифатида буюк шахс эканлиги ҳақида кўплаб мутахассислар айтишади, инкор этмайман. Бу инсоннинг ҳурматга лойиқ тарафи инсонларга ўрнак бўладиган қирралари балким ростдан ҳам одамгарчилик тарафлама юқоридир. Лекин бир нарсани тан олиш керак, Толибжонов хозирги куннинг ривожланган футболига баъзи жабҳаларда бироз тиши ўтмай қолмоқда. Нимага биздан ФИФА рейтингида бир поғона пастда турган Ж.Корея ўз ўртоқлик учрашувларини бир йил олдиноқ белгилаб олади-ю, биз кейинги ФИФА кунида ўртоқлик учрашувида ўйнармикинмиз деб бошимизни оғритамиз ? Энг аламлиси, биз ҳамиша муҳим белашувлар олдидан ўртоқлик учрашувларисиз қолиб кетаверамиз. Осиё Кубоги саралашида Вьетнам термаси биздан олдин Қатар билан ўйнади. Балки, биз Қатарга таклиф билан чиқганимизда қатарликлар Тошкентда ўйнашга ҳам рози бўлган бўлишарди. Биз ана шу ФИФА рейтингида Вьетнам каби 100 таликка кирмайдиган терма жамоани ҳам топа олмадик. Ёки Эрон билан ўйинни эсга олайлик. Қандай аламли мағлубият. Балки ҳеч бўлмаса Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини бўлганида Эрон билан ҳеч бўлмаса дуранг ўйнармидик? Уни-буни қўйинг, биз ҳатоки Қатардаги баҳс кундузги соат 15:30га белгиланганида буни бир неча ҳафта олдин билган тақдирда ҳам ҳеч нарса қила олмадик. Австралия олимпиячилари эса Тошкентдаги ўйин вақтини ана шу ўйин кунидаёқ ўзгартира олишди. Бир мутахассисдан бу ҳақда сўраганимда, улар “Австралиянинг менежери зўр-де”, деб жавоб берган эдилар. Ана гап нимада. Бизнинг мана шундай зўр менежеримиз йўқ. Эрон терма жамоаси К.Кейрушни қаранг. Истаса ўйин вақтини, истаса ҳакамни алмаштирди. Шунинг учун биз легионер менежер олишимиз керак. Четдан бизга Ди Маттео ёки Хиддинк келмайди-ку, ўзимиздаги Тачмурод Агамуродов қатори ўртамиёна мураббий келади. Марказни бошқара оладиган тажрибали менежер ўртоқлик ўйинларини кўзини юмиб белгилаб ташласин. Раҳбар Ф0ИФА ва ОФКга гапини ўтказа олсин. Терма жамоа бош мураббийи ўзи хоҳлаган таркибни ҳамиша текшира олсин. Қўрқмасдан экспериментлар ўтказсин. Ана шунда биз кўп нарсага эришамиз. Айтмоқчи бўлганларим шу!

Худди шу мазмундаги мавзуда Мусофир никидаги фойдаланувчимиз ҳам хат йўллаган. Таклифни қисқартирилган кўриниши қуйидагича кўриниш олди.

.... Борди-ю терма жамоа бош мураббийи бўлиб яна Қосимов қоладиган бўлса, у ҳолда Қосимов олдига терма жамоани Осиё Кубогида фақат медаллар учун курашиш вазифасини қатъий талаб этиб қўйилиши ва фақат ва фақат терма жамоадагина фаолият олиб бориши шарт деб белгилаш керак. Мен на Абрамовчи, на Қосимовчи. Фақат терма жамоага ким бош мураббий бўлса ҳам, терма жамоанинг ўзидагина ишлаши шарт. Абрамовга олимпия терма жамоаси ва МТЖни беришди. Натижада ОТЖ чўкиб кетди, Терма жамоани эса "чўктирмасин деб" ишдан бўшатиб қўя қолишди. Қосимов ҳам иккита кемани ушлайман деб аввалига “Бунёдкор”ни ОЧЛда "чўктирди", кейин эса терма жамоа Иордания тўсиғида "синиб" қолди. ЎФФ раҳбарлари шу вақтгача доимий хатони ҳар йили такрорлаб келишмоқда. Яъни, терма жамоани бошқарган мураббий “Пахтакор”ни бошқариши мумкин эди. Ҳозир эса “Бунёдкор”ни бошқаряпти. Қолаверса, терма жамоа мураббийлари штаби бирорта пичоққа илинадиган кашфиёт қилишмади. Воҳид Шодиев ва Сардор Рашидовни ҳисобга олмаганда. Қачонгача терма жамоа фақат Тошкентдаги учрашувлардагина футболчи қидиради? Қачонгача вилоятларга чиқиб истеъдод қидиришга эринишади? Селекция марказлари қайси футболчини кашф қилди?  Нега терма жамоа мураббийлар штаби ЎФФга қатъий талаб қўя олмайди? Нега ФИФА кунини кутиб ўтиришади-ю, ўша кун келганида ҳам спарринг рақиб бўлган жамоа "сўнгги паллада" рад қилади? Ахир дунёни бошқа терма жамоалари ФИФА кунини кутмасдан ҳам ўртоқлик учрашувлари ўтказишяпти-ку, қолаверса, асосий футболчилари ҳам бизни "юлдузларимиз"дек ФИФА куни эмас демасдан, терма жамоалар учрашувларида қатнашишяпти.

Қолаверса, барча терма жамоаларнинг мураббийлар штабидаги мураббийлар фақат терма жамоалар билан ишлашни талаб қилиш шарт. Чунки улар, ҳам клуб, ҳам терма жамоалар билан бўлиб тузук-қуруқ футболчи кашф эта олишмаяпти. Фақат ўз қўл остида ўйнайдиган футболчиларнигина терма жамоаларга таклиф қилишади холос.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика