Latest news

13:34"Шапекоэнсе" футболчилари учган самолёт авиакомпанияси раҳбари қўлга олинди0 13:30Арестован глава авиакомпании, самолётом которой летели футболисты «Шапекоэнсе»0 13:28Эрон Кот-Д'Ивуар ўрнига Марокаш билан ўйнайдиган бўлди1 13:22ОЧЛ гуруҳ босқичидаги мукофот пуллари ўзгарди3 13:07ЕЧЛ. "Арсенал" бу йил ҳам финалга чиқадими?! 9 13:00Отабек Исроиловни табриклаймиз3 12:43Бартра Бундеслига Испания чемпионатидан қай тарафлама кучли эканлигини айтди7 12:43Бартра рассказал, в чём Бундеслига сильнее чемпионата Испании0 12:27ЕЧЛ тарихидаги энг яхши ассиссент кимлигини биласизми?!7 12:24Сарри: "Наполи" тарихга кирди"0 12:21Сарри: «Наполи» уже вошёл в историю0 12:13EPL Manager: 14-тур шарҳи5 11:43"Реал" Роналдунинг солиқ муаммолари борасида расмий баёнот берди5 11:38"Боруссия" Омер Топракни нишонга олган0 11:36Тухель: "Обамейянг "Реал"да ўйнашни исташини тушуниш мумкин"5

19 dec 13:51
News

«Пайшанба - мухлис минбари» - 4

Бу сафар минбарни аламзада «Нефтчи» мухлисларига бердик. «СА» ўз фаолиятини бошлаганида иккита клуб билан яқин алоқаларни йўлга қўйишни истаган эди.
Булар, «Пахткор» ва «Нефтчи». Сабаби бу икки клубнинг ўзбек футболи тарихида тутган ўринлари катта. Бугун фарғоналик мухлисларга бошқа клуб мухлислари фақат ачиниш билан қараяптилар. Уларнинг севимли жамоаларига оид фикрлари билан танишинг.

«Ўзгаришлар ҳақида ёзишга арзимайди. Бир марта олий лигадан тушиб кетса кейин кўзи очилиб ҳаракат қилишади. Унгача 8-10 ўринларда юраверади, «Газпром» ҳомийлик қилса ҳам», - дея гапини қисқа қилган Яхёбек Бойматов бизга юборган хатида.


Авазбек Абдуллаевнинг фикрларида дард бор...

Кўп йиллик «Нефтчи»нинг мухлиси сифатида клубда бўлаётган ўзгаришларга қуйидагича фикр билдираман.

2013 йилги футбол мавсумининг 8-туридан сўнг, адашмасам 16 май куни Юрий Саркисянни бош мураббийликдан четлатишди. Мураббийлик иши оғир. Лекин шу ишни 26 йилдан ошиқ вақт давомида елкасида кўтариб турган, бутун бир Фарғона вилояти ва ўзбек футболини Осиёда муҳим ўрин тутишида беқиёс ўрни бор инсон, «Нефтчи»нинг ҳозирги кундаги таркибини йиллар давомида шакиллантириб келган Саркисян беҳурматларча четлатилди. Табиийки, бу ҳол футболчиларга таъсир қилмай қолмади. Ҳаттоки, Анвар Бердиев ҳам ҳеч қанча ўтмай, Саркисянсиз ўйнамаслигини айтиб клубдан кетди. Энди савол: Шундай четлатиш айнан 8-турдан сўнг керакмиди? Балки 1-даврани охиригача кутиш керак эди. Айнан 1-даврадан кейин, Саркисянни ҳурматини жойига қўйиб, дўстона суҳбат қуриб тушунтиришган-да, балки ўзи футболчиларга ҳам яхши маслахат бериб клубдан кетармиди? Натижада «Нефтчи» бу қадар парокандаликка йўл тутмасди. Мана шу парокандаликка, айнан Фарғона футболига жавобгар бўлган мутасаддилар сабабчи бўлишди. Яъни, ҳеч қандай режасиз, тайёргарликсиз, ўз-ўзидан бутун бир бошли мураббийлар штабини бўшатиб, ўрнига янгиларни (аслида, улар ҳеч қандай ижобий янгилик олиб киришмади), яна кимни, умрида атига бир бора Андижонда мустақил ишлаб кўрган ва у ердан ёмонотлиқ бўлиб ҳайдалган Амет Меметни маслаҳатчи қилиб олиб келиб, футболдан нафақага чиқиш арафасидаги З.Тожиев, В.Понамарёв, жароҳати бор Ўрунов, ўйин амалиётига эга бўлмаган Смоляченколар билан қайта қуришни бошлаб юборишди. Мана шу босқичнинг ўзидаёқ «Нефтчи»да қандайдир ижобий ўзгаришлар бўлишига ишониш қийин эди. Мавсум тугагандан кейин эса «Нефтчи» таркибида бир неча йиллардан буён ўйнаб келаётган асосий ўйинчилари бирин-кетин клубни тарк эта бошлашди. Қандай қилиб, Мансур Саидов, Иқбол Акрамов, Шукурали Пўлатов, Сардор Мирзаев каби клубнинг кўп йиллик тажрибали ва содиқ ўйинчилари билан осонгина хайрлашиб қўйиш мумкин? Наҳотки клуб уларга янги шартнома таклиф қилмаса? Наҳотки, бирваракайига асосий таркибни ҳамма ўйинчисига шунчаки жавоб бериб юбориб, уларнинг ўрнини босадиган янги асосий таркиб туза олишга шунчалик ишонишса? Билмадим, ким бунга ишонади, лекин шаҳсан мен ишонмайман. Ахир қайси мамлакатда кўрганмиз, янги мураббий келиб, клуб асосий таркибини тубдан янгилиб юборганини, ҳеч қаерда! «Анжи»нинг ҳолати бу бошқа масала, «Нефтчи»да «Анжи»дагидек шароит ва ҳолат бўлгани йўқ.

Юқорида исми-шарифи келтирилган ўйинчилар мавсумни шунчаки якунлаб олиш учун ўйнашди. Улар Саркисян бўшатилгандан кейин ҳоким хузурида бўлган йиғилишдан кейиноқ кетиши ҳам мумкин эди, лекин раҳбарият уларни ҳеч бўлмаса мавсум якунига қадар ўйнаб туришга кўндирган ва мавсум якунига етиши биланоқ клубда қолишни истамаган ўйинчини олиб қолмасликка ваъда берган. Энди бўлса, «тўрт томонинг қибла» маъносида ҳамма ўйинчиларга жавоб бериб юборишяпти. Бунақанги йўл билан Комилжон Мирзабоев айтганидек, замонавий, Европа даражасидаги клуб тузиб бўлмайди! Ҳар бир клубнинг ўз қадрияти, ўз ривожланиш йўли бўлиши керак. «Нефтчи»даги қадрият кўп йиллик маҳаллий ўйинчиларнинг клубга бўлган садоқати, мураббийнинг маҳаллий ёш иқтидорларга эътибори, мухлисларнинг клубга содиқлиги, қийин вазиятда ҳам қўллаб-қувватлаши кабилар билан ўлчаниб келган. Ҳозирги ҳолат мисолида ман шу санаб ўтилган қадриятларни Мемет каби кўчманчи мураббий, умрида «Нефтчи» иштирокидаги ўйинларга стадионига кириб, оддий мухлис каби жамоаси учун ич-ичидан куйиниб футбол кўрмаган, ютганда қувониб, ютқазганда эса, кейинги учрашувгача ишонч билан мухлислик қилмаган, «Нефтчи» клуби осмондан лоп этиб тушиб қолган ходимлар томонидан ЎЛДИРАЛАЁТГАНИНИ кўряпман.

Шуни ўзимга 100% ишонч билан айтаман, «Нефтчи» ҳеч қачон ярим йил ишлаб ёки ярим йил ўйнаб кетиб коладиган мураббий ва ўйинчиларга қараб қолган клуб эмас. Ва яна шуни минг афсус билан айтаманки, агар клуб раҳбарлари ривожланиш йўлини ҳудди ҳозиргидек давом эттирадиган бўлса, «Нефтчи» ҳам янги мавсумда, ўйинчилар мураббийлари билан 1 йил, ярим йил кўчиб юрадиган клубга айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Интернет сайтларида «Нефтчи»нинг мавсум олди машғулотларида Муқимжон Тошматов, Рўзимбой Аҳмедов, Ғуломҳайдар Ҳайдаров ва яна бир қанча ўрта савиядаги ўйинчилар кўрикдалигини ўқиб, ҳайронлар қоласан киши. Наҳотки, шу ўйинчилар Иқбол Акрамов, Мансур Саидов ёки Сардор Мирзаевлардан кучли бўлса ва шу тоифдаги уйинчилар билан совринли ўринлар учун кураш олиб бора олсак? «Нефтчи» кўригига кимни орқасидан келишаётганлигини ҳам биламан, ўша Сакаевми бошқасими, уни ўзи ҳам «Нефтчи» савиясидаги селекционер эмас.


Жасур Мирзамаҳмудов бўлаётган воқеалардан ЛОЛ қоляпти.

– Ассалому алайкум сайт ходимлари! Камина «Нефтчи»нинг ашадий мухлисидан бириман! Жамоа ҳақида ўзгаришлар ҳақида нима дейиш мумкин!!??? ЛОЛман, тилим ЛОЛ!! Ахир жамоа юраги Саидов кетишга яқин, Иқбол, Шавкат, Сардор, Шукурали кабилар кетгандан кейин МEМEТдан фақат мўжиза кутамиз ҳолосми!? Мирзакамол ҳам кетган, демак бизда Тожиев, Понамарёв қоляптими??? уларнинг «ахволини» сўнгги турларда кўрдик! Жамоа мутасаддилари шошилиб бекор қилишди жилла қурса Сер Саркисянга жарима тортса ҳам бўларди! Бу-ку майли, жилла қурса таркибни сақлаб қол! Мемет жамоани тўлиқ ўрганиб ислохотлар олиб боргунга қадар тўлиб улгурган сабр косамиз тошиб кетмайдими??!!! Агар хиссиёт ҳақида огоҳлантирмаганларингда нима дейишни жуда яхши билардим. Қўқончасига айтганда жааа яхши билардим! Агар жамоа билан алоқангиз яхши бўлса, шу мактубни етказинг! Мен «Нефтчи»нинг ёш жиҳатдан кичик мухлисиман, энди 10 йил бўлди! Лекин бутун Водий «Нефтчи»ни яна Осиё ареналарига чиқишини кутяпти! Мен ислохотга розиман, лекин ислохот қиламан деб жамоани баттар пароканда қилиб боши берк кўчага тиқиб ташламасинда! «Нефтчи»дан кетган бадарға қилинган озмунчами, шуларни қайтарсин! Холаматов келсин! Ислом келсин! ё шундайларни етиштирсин! Ара йўқ-ку қандай етиштиради! Мен кутаман! «Нефтчи» бари-бир ўз сўзини айтади ва юлдузчани насиб қилса яна биттага оширади! Олға «Нефтчи»!

БАҲОДИР АБДУНАЗАРОВ эса ўзининг баъзи таклифларини берган:
– Аввало биз «Нефтчи» клуби ишқибозларига ўз фикрини билдириш имкониятини яратганларинг учун «CA» га миннатдорчилик билдираман!
Ҳар футбол ишқибозини ўзи суйган футбол клуби бўлади. Ҳақиқий футбол мухлиси суйган футбол клубини ҳар қандай вазиятда қўллаб-кувватлаши турган гап.
Ҳозирги кундаги вилоят футболидаги ўзгаришларни кўриб, эшитиб ҳар бир клуб ишқибозлари учун орзиқиб кутилган жамоа шакллантиришга ҳаракат қилинмокда деган умиддаман. Мен клубдаги ўзгариш учун бел боғлаган мутахассисларга фикр-мулохазаларимни таклиф қилмокчиман
1.  Ҳозирги кундаги клубнинг оғриқли нуқтаси бош мураббий масаласидир. Абрамов тузган шартномасини бекор қилди. Бош мураббийликка энг муносиб номзод деб айнан шу инсонни таклиф қилган бўлардим.
2.  Ҳаммамиз билганимиздек вилоят футбол исътедодларига бой. Лекин шу истеъдодларни етиштиришга катта эътибор бериш керак. Мен ўзим бир нечта болаларни биламан пойтахт клубларида ўйнаш учун тиним билмай машғулотларга қатнашишади. Нима учун «Нефтчи»да ўйнашни хоҳламайсизлар десам, ота-онамиз хоҳлашмайди деган жавоб олганман. Чунки ота-оналар ҳам жамоага ишонмай қўйишган.
3  Клубда маркетинг хизмати деярли йук. Олайлик, интернет сайтига бўлган эътибор умуман йўқ. Ахборот замонида яшаётганимизни унутмайлик!

Клуб ҳакидаги хабарларни бошқа сайтлардан билишлик, билмадим буни нима дейиш мумкин.
Таклифлар кўп, лекин ечимини топиши учун жон куйдирадиган мутахассис топилармикан?
Нима булганда ҳам мен доим клуб мухлиси булиб коламан.

П.С:
Ўйлаймизки «Нефтчи» раҳбарлари ва мураббийлари қилаётган ишлари хато эканлигини тушуниб етишади ва жамоанинг тарихини сақлаб қолган ҳолда фикр юритишади. Аслида «Нефтчи» на Мирзабоев, на Мемет қурбони бўляпти. «Нефтчи» ўзбек футболида мутахассисларнинг йўқлигида азият чекяпти ва бу бизнинг энг оғриқли нуқтамиз эканлигини яна бир бор эслатиб қўйди. Агар Комилжон Мирзабоев том маънода прфосессионал ва Фарғонага ёқадиган жамоа тузишни истаса, уялмасдан, Тошкент ёки Қарши клубларининг иш дастури ва инфратузилмасини яхшилаб ўргансин. Ўзи учун камида икки йиллик дастур тузиб, уни амалга ошириш йўлида Корея, Япония, Қатар каби давлатларга бориб футболга бўлган қарашларини ўзгартириб келсин. Ва яна энг муҳими Амет Мемет ва у томонидан тузилган мураббийлар штабига жавоб бериб, дастлабки икки йил чўнтакни эмас, ватан, вилоят шаъни, футболнинг ҳурмати йўлида меҳнат қиладиган мутахассис мураббийни қидирсин. Суратда кўриб турганингиздек, «Нефтчи» «CA» билан, «CA» эса «Нефтчи» билан. Агар клуб раҳбарияти ўзининг ривожлантириш дастурини тузишда муаммога учраса ёки истиқболли режасини тузиб чиқишда ожиз бўлса, марҳамат мурожат қилинг. Бу билан сайтни реклама қилиш ниятида эмасмиз. «Нефтчи»нинг сариқ чақасига ҳам кўз олайтирмаймиз. Фақат Фарғонада профессионал жамоа бўлишини истаймиз. Куни кеча Азамат Абдураимов «Андижон» футолининг йўлида «Рубин» билан алоқаларни йўлга қўяётганлигини айтиб ўтди. Нима учун «Нефтчи» шундай ишларни амалга ошира олмас экан? Агар ёрдам керак бўлса, марҳамат! Барчаси Фарғона учун!
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook