Latest news

21:25Неймар: "Роналдуни ҳурмат қиламан, лекин "Олтин тўп"ни Месси олиши керак"5 21:25Неймар: «Я уважаю Роналду, но „Золотой мяч“ должен получить Месси»0 21:00Раньери йирик мағлубият учун айбни ўз зиммасига олди7 21:00Раньери: «Такое поражение - это моя вина»0 20:44Olamsport: Ҳасанбой Дўстматовга йилнинг энг яхши боксчиси бўлиши учун овоз берамиз!3 20:40Венгер: «„Арсенал“ предложит новые контракты Санчесу и Озилу»0 20:30БАА. “Ал Шабаб” мағлуб бўлди0 20:21"Барселона" Луис Суарес билан шартномасини 2022 йилгача узайтирмоқчи4 20:19"Барселона" продлит контракт с Луисом Суаресом до 2022 года0 20:10Адриен Рабьо кейинги йилда сафга қайтади0 20:10Адриен Рабьо вернётся в строй ПСЖ в январе0 20:01Расмга изоҳ беринг62 19:47Мўжиза туфайли авиаҳалокатда тирик қолган "Шапекоэнсе" футболчиси юра бошлади11 19:16"Барселона" қишда янги футболчи сотиб олмайди16 19:16«Барселона» зимой не приобретёт новых футболистов0

12 dec 15:47
News

"Пайшанба - мухлис минбари" - 3

Ўқувчиларнинг қизиқишларига сабаб бўлаётган лойиҳамизнинг учинчи дастурини мутола қилишингиз мумкин.
Бу сафарги саволимиз қуйидагича кўриниш олди: "Сизнинг Мираброр Усмоновга қандай таклифларингиз бор?"

Аммо кўп ҳам хат келмади. Шу ерда бир нарсага амин бўлдим, "комент" қолдиришдан осони йўқ, лекин жиддйи таклифга келганида ҳамма ҳам фаол эмас экан. Келган саноқли таклифларни эса ўқиб чиқишингиз мумкин.

Мусофир инсон
Ассалому алайкум, Мираброр Зуфарович! Аввало ЎФФга қайта президент бўлиб сайланганиз муносабати билан табриклайман! Ҳурматли Мираброр ака, ўзбек футболига раҳбарлик қилаётганизга 8 йил тўлди. Албатта, бу тарих учун жуда қисқа муддат, лекин янги ташкил қилинган федерация учун катта муддат. Бу давр ичида футбол ривожи учун ўзингизнинг беқиёс ҳиссангизни қўшдингиз.

Мираброр ака, мен ўзбек футболи ривожи учун сиздан бир нечта нарсани илтимос қиламан ва ўйлайманки бу илтимосимни кўриб чиқасиз. Мен фалончини ҳайданг, пистончини тайинланг демайман, аксинча ўша фалончи ва пистончилар ўз вазифаларини ўз вақтида бажаришларини сиз қатъий талаб қилишингизни сўрайман.  

Демак, биринчи таклифим. Миржалол Қосимовни терма жамоадан олинг ва ваъда қилинган чет эллик мураббийни олиб келинг демайман, аксинча, Қосимовга яна имкон берилдими, демак бу сафар яна МУХЛИСЛАР жабр кўрмасин. Миржалол Қосимов фақат терма жамоадагина ишласин ва терма жамоа учун муносиб ўйинчиларни вилоят ва шаҳарларга чиқиб, легионер ўйинчиларимизнинг ўйинини бевосита стадионда кузатиш имконини яратиб беринг. Қосимов “Бунёдкор”дан кетсин. Қолаверса, нафақат Қосимов, балки қолган терма жамоадаги мураббийлар ва ёрдамчи мураббийлар ҳам фақат бир жойда ишласинлар. Ахир улар икки жойда ишласа, терма жамоалар манфаати учун фойда ўрнига зарар келтирган ва келтиради-ку!?

Ундан кўра хориждаги футбол лигаларини диққат билан кузатишса терма жамоаларимизга жалб қилиниши мумкин бўлган, асл келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган иқтидорли футболчилар ҳам бўлиши мумкин-ку. Иккинчи таклифим бу кўпчилик хоҳлайдиган илтимос - Терма жамоалар маркази директори ўз лавозимидан истеъфо берсин ёки ўз ишини бажарсин. Терма жамоамизни жаҳон чемпионатига чиқа олмаганлигига асосий сабаблардан бири айнан ўртоқлик учрашувлари деярли ўтказилмаганлигини ўзингиз ҳам инкор эта олмасангиз керак.

Учинчи илтимосим, Eвропада футболчилар касаба иттифоқи ёки уюшма деган нарса бор. Яъни, футболчи куч-қуввати борлигида клубга фойдаси тегади-ю, айрим ҳолларда жароҳат олиб, футболдан четга чиқиб қолганида клуб умуман эсламайди ҳам. Натижада футболчи на даволана олади, на футболга қайта олади. Футболчиларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қиладиган бир ташкилот тузилсин. У ташкилотга эса фақат собиқ футболчи раҳбар этиб тайинлансин, чунки ўзи ҳам бир вақтлар футболчи бўлган, футбол ҳаётини миридан-сиригача билади. Янги ташкилот футболчини клуб ва терма жамоадаги ҳуқуқларини ҳимоя қилсин.

Тўртинчи таклифим шуки, ПФЛга шахсан ўзингиз жиддий талаб қўйсангиз, келишилган ўйинлар борлигини ҳеч ким инкор қила олмаганидек аниқ далил билан исботлаб ҳам бера олмайди. Шу сабабли ПФЛда жиддий ислоҳот қилинган ҳолда келишилган ўйинларга барҳам бериб, қайси клуб ёки футболга алоқадор шахс келишилган ўйинда иштирок этган бўлса ҳайфсан эмас, қаттиқ жазолансин.

Бешинчи таклифим футбол клубларимизни ЎФФ ёки ПФЛ молиявий тарафдан қўллайвермай, аксинча, уларни боқимандаликдан бутунлай қутулишига ёрдам бериш керак. Вилоят ҳокимликлари ва ЎФФга кўз тикмай ўз бизнес режалари асосида ишлашларини талаб қилиш шарт. Вақтида бадал пулларини тўлай олмаган клубларни иккиланмасдан лигадан четлатиш керак.

Олтинчи таклифим шуки, буни бундан олдин ҳам бир неча маротаба таъкидлаган эдим. Яъни, клублар ПФЛга заявка қилишдан олдин чемпионат бошланиш арафасида кафолат хати бергандан кўра футболчилар маошини энг камида 3 ойлигини ЎФФ ёки ПФЛ ҳисобига ўтказиб берса ва футболчи - клуб орасидаги маош масаласидаги жанжалларга барҳам берилса. Агар клуб футболчилари учун бериладиган маошни доимий эмас, 2-3 йил ПФЛ ёки ЎФФ орқали футболчиларга тўлаб борса, тепса тебранмас клуб раҳбарлари футболчи маошларини ЎФФ ёки ПФЛга ўтказиб бериш учун ҳаракат қилишармиди? Ахир футболчи биладики, маоши кафолатланган, ПФЛ унга ойлигини беради, ва футболчи фақат футбол билан машғул бўлади.

Еттинчи таклифим, Терма жамоа учрашувларига чипталарни вилоятларда ҳам сотишни йўлга қўйиш ва вилоятларда ҳам терма жамоамизни ўртоқлик учрашувларини ташкил этишга шахсан ўзингиз эътибор берсангиз. Юқоридаги таклифларим балким кулгилидир, лекин мен жиддий таклиф билдиряпман.


Шавкат Саъдуллаев
Ассалому алайкум, ҳурматли Мираброр Зуфарович! Аввало сизни ЎФФ президентлигига қайта сайланганингиз билан табриклаб, бу мураккаб ишда омад билан бирга соғлик тилаб қоламан. Мен бухоролик футбол мухлиси бўламан. Сиздан энг аввало ўтиниб сўрайдиганим, бу чемпионатимиздаги олди-сотди ишларни йўқотиб ташлаш. Ҳозирда ҳеч ким бу олди-сотдилар бўлмаяпти дея айта олмайди. Билмадим, балки ЎФФ қошида ҳар бир уйинни текширадиган департамент ташкил этарсиз. Ўша ишларга аралашган киши мураббий бўладими ёки футболчи, ўзбек футболидан ҳайдашингизни сўрайман! Бу турдаги келишилган ўйинлар асосан ўртамиёна ва аутсайдер жамоалар ўртасида бўлади деб ўйласам, яқинда бўлиб ўтган (----  ----.  П.С: Далил ва исбот бўлмаганлиги учун ўқувчи кўрсатган учрашувни, ТВ кўрсатувлари каби титтттт қилиб ўтказиб юборамиз) ўйинида ҳам натижа келишилган экан. Бунақада футбол бўладими? Ҳар бир учрашув олдидан мухлис учрашувга борайми, йўқми, ўйин сотилганми, йўқми деб ўйлайди. Аксар мухлислар, ўйин барибир сотилган деб стадионларга бормай қўйишди. Қани энди ўша 1992-1996 йиллардаги чемпионатлар бўлса. Майли энди ўтган ишга саловат. Бундан кейин бундай ўйинларни йўқ қилиб ташлайлик. Менинг Сизга бўлган ҳурматим баланд. Ишончим комил, сиз бу олди-сотдиларни йўқ қилиб, ҳақиқий рақобатли чемпионат ташкил қиласиз.


Mr BeKu WL
нинг таклифи жуда қисқа бўлган: терма жамоага четдан мураббий олиб келинишини таклиф қилардим. Худди шундай таклиф билан Шерзод Сатторов ҳам чиқди:
“Таклифим агарда маблағ етарли бўлса, МТЖга дунёнинг энг кучли мураббийларидан бирини таклиф қилсангиз. Шу билан бирга дунёнинг кучли терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинса. Имкони бўлса, мамлакатимизда халқаро турнир ташкил қилинса зўр бўларди. Яна Сиздан илтимосим шуки, олий лигадаги жамоаларга ҳар бирининг ўзининг спорт магазини очишни мажбурий қилиб қўйсангиз. Бундан биз мухлислар фақат хурсанд бўламиз.

Улуғбек Худойбергановнинг таклифи анча кенг кўриниш олган:
“Ассалому Алайкум, жаноб Мираброр Зуфарович!

Авваламбор сизга бўлган чуқур ҳурматимни изҳор этаман, шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси президентлиги лавозимига янги муддатга сайланганингиз билан табриклайман!

Аввало шуни илтимос қилар эдимки, ҳар йилнинг охирида “Зарафшон” ресторанида бўлиб ўтувчи ўзбек футболидаги муносиб инсонларни тақдирлаш маросими қамровини янада кенгайтириб, худди санъат олами вакиллари учун мўлжалланган маросим М&ТVА даражасига кўтарилишини илтимос қилардим.

Яъни, ҳар йилнинг сўнггига бир неча ой қолганида СМС овозлари ва интернет орқали очиқ сўровнома шаклида Йилнинг энг яхшиларини аниқлаб олиш учун сўровнома ўтказилса. Уларнинг орасида энг кўп овоз тўплаганларидан 3 нафари муносиб равишда “Истиқлол” санъат саройида М&ТVА маросимидаги каби тақдирланса. “Истиқлол” санъат саройига худди 2012 йилдаги М&ТVА тақдирлаш маросими каби оддий инсонлар ҳам чипта харид қилган ҳолатда маросимда иштирок этишларини сўрардим.

Бу маросим жонли равишда “Спорт” каналида эфирга узатилиб тақдирланувчиларнинг номинацияларига қуйидагилар ҳам киритилса:

Йилнинг энг яхши эркак лайнсмени
Йилнинг энг яхши аёл лайнсмени
Йилнинг энг яхши эркак рефериси
Йилнинг энг яхши аёл рефериси
Йилнинг энг яхши ёш футболчиси
Йилнинг энг яхши мурабийи
Йилнинг энг яхши футбол журналисти
Йилнинг энг яхши эркак футболчиси
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси

Ушбу маросим учун “Истиқлол” санъат саройи саҳнасида махсус декорация барпо этиб, номинациялар бўйича ғолибларни ўзбек футболига муносиб ҳисса қўшган инсонлар топширсалар ажойиб бўларди.

Энг муҳими, ушбу тақдимотга ОФК Президенти таклиф этилса. Қолаверса, бир нафар хориждан, бир нафар машҳур хонанда ташриф буюрса. Ўзбекистон шоу-бизнесининг энг ёрқин юлдузлари ҳам маросим давомида чиқиш қилсалар маросимнинг аҳамияти янада ортарди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook