Latest news

03:38ЕЧЛ. Барча нимчорак финал иштирокчилари номи маълум3 03:18ЕЧЛ. "H" гуруҳи: "Ювентус"дан ғалаба, Франциядаги баҳс эса "Севилья" фойдасига ишлади0 03:10ЕЧЛ. "G" гуруҳи: "Порту" "Лестер" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди, Бельгияда эса "Копенгаген" ғолиб бўлди0 03:02ЕЧЛ. "F" гуруҳи: "Реал" гуруҳ ғолиблигини "Боруссия"га ютқазди, "Легия" эса "Спортинг"дан устун келди0 02:56ЕЧЛ. "E" гуруҳи: "Байер" "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Европа лигаси "чипта"си учун курашда эса "Тоттенхэм" ғолиб1 00:14Мутко заявил, что в Чечне невозможно провести матчи чемпионата мира — 20180 00:10ЕЧЛ. "Реал" Дортмунд қаршилигини енга олмади, "Лестер" "Порту" томонидан тор-мор этилди ва бошқа натижалар76 23:55Матич машғулотларга қайтди5 23:30Olamsport: Жордан тарихдаги энг кўп ҳақ тўланувчи спортчи, Файзиевда ғалаба ва бошқа хабарлар0 23:10Россия терма жамоаси бош мураббийи мамлакат чемпионатини тезроқ якунланишини истамоқда8 22:45Лавесси - дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси25 22:45Лавесси - самый высокооплачиваемый футболист мира0 22:22"Вест Хэм" Феллайнини ижарага олмоқчи21 22:00"Милан"нинг сотуви 2017 йилнинг мартига кўчирилди5 22:00Продажа "Милана" перенесена на март 2017 года0

21 nov 14:24
News

ПАЙШАНБА – Мухлис минбари!

Сайтимизда ҳафтанинг пайшанба кунини мухлислар минбари сифатида Сизларга туҳфа этдик.
Унга кўра, ўқувчиларнинг ҳафта давомида ўртага ташланадиган мавзуга доир фикрларини сайтда эълон қиламиз. Бу лойиҳани йўлга қўйишдан асосий мақсад - футболимиз ривожига муносиб улуш қўшиш. Сайтга келиб тушадиган ҳар бир фикр синчковлик билан таҳририят аъзолари томонидан ўқиб чиқилади. Тўғри дея баҳоланган фикрлар қуйидаги ҳолатда омма эътиборига тақдим қилинади. Келажакдаги хатлар ичида амалга ошириб бўлмайдиган фикрларга ҳам дуч келишимиз мумкин. Бу ўқувчини ҳам ҳурмат қилган ҳолда унинг фикрига таҳририят ўз жавобини ёзиб беэътибор қолдирмасликка ҳаракат қилади.

Демак, душанба куни “Олий лига жамоалари сонини ошишига қандай қарайсиз?”, саволига берилган таклифлар қуйидагича кўриниш олди.

Музаффар:

Олий лигада жамолар сонини оширгандан кўра яна иккитага камайтириш лозим. Нега деганда ҳозирги олий лигамизда жамоалар кучлилар сафида қолишлари учун ҳисоб рақамларида 3 000 000 000 сўм (уч миллиард) маблағга эга бўлишлари керак. Ушбу суммани ҳозирдан бошлаб санайдиган бўлсак 30 йил (ўттиз) умримиз кетади (фан исботлаган). Бизнинг жамоалар бу маблағни ўзи ишлаб топмайди. Шуни инобатга олган ҳолда иштирокчилар сонини камайтириш керак. Бу жамоалар фақатгина давлатимиз томонидан бириктирилган ҳомийлар ҳисобидан кун кечиришмокда. Икки давралик тизимни бекор қилган ҳолда уч даврали тизимга ўтиш керак. Шунингдек, ПФЛдан ташқари ЎФФ ҳам жамоаларга келадиган легионерларнинг сифатини қатъий назорат қилиши лозим. Улар камида ўз миллий терма жамоасида сўнгги бир йил ҳисобидан (2014 йил учун 2013 йил) битта расмий учрашувда майдонга тушган бўлиши керак. Тўғри, бундай футболчилар катта-катта маблағлар эвазига юртимизга келадилар. Бу эса фожеа эмас, эшиклар ўзимизнинг “қора кўзлар”га очилади. Кейин 2013 йил бошида қабул қилинган легионер дарвозабонлар масаласини ҳам қайтадан кўтариш керак. Мана Нестеров жароҳат олганидан сўнг терма жамоа дарвозабонсиз қоляпти. Яна олий лигамизда иштирок этадиган ҳар бир жамоа Қозоғистон чемпионатида бўлгани каби бошланғич таркибида иккита 20 (йигирма) ёшгача бўлган футболчини тушириш ҳақида банд киритиш керак. Бу ёш ўйинчилар ҳам фақат ўз ёшига тенг футболчилар билан алмаштирилиши лозим. Шу айтганларим рўёбга чиққанида эди дейман-у, лекин...

Таҳририят: Давралар сонини ошириш орқали чемпионатимизни қизитиб олиш имкониятига эгамиз. Қолаверса, кейинги йил МТЖ учун дам олиш йили бўлади. 6 март куни БАА терма жамоасига қарши расмий ўйинни инобатга олмаганда, бошқа жиддий учрашув йўқ. Шундай экан, бемалол узоқ давом этадиган олий лига мавсумига тайёргарлик кўрсак бўлади. Ёш футболчиларни бошланишига биттасини асосий таркибга қўйсак мақсадга мувофиқ.

Жалолиддин:

Олий лига жамоаларининг сонини ошириш яхши албатта. Агар унда ҳар бир вилоятдан жамоа қатнашадиган бўлса ундан ҳам яхши. Бугунги кунда Тошкентдан 3та жамоа бор. Баъзи вилоятлар эса ўз жамоасига эга эмас. Натижада бу вилоятларда футболга бўлган қизиқишни сўндириб юборяпти. Ҳаттоки ТВда ҳам ўйинларни кўришга қизиқиш йўқ. Сурхондарёлик бўлганим учун авваллари “Сурхон” иштирокидаги сафар ўйинларини ҳам қолдирмасдим. Ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган ўйинларни-ку айтмасангиз ҳам бўлаверади. Туманлардан одамлар “оқиб” келишарди. Стадионда ўтириш тугул, туриб томоша қилишга жой топа олмасдик. Қисқа қилиб айтсак, лигада 12та вилоятдан жамоа бўлиши керак.

Таҳририят: Албатта “Сурхон” учун ачинамиз. Айнан шу вилоят тарбиялаган футболчилар эвазига “Нефтчи” ўзининг шонли даврини ўтказган. Бежизга яқинда “Пахтакор” бу ўлкада ўз академияси филиалини очмади. Олий лигада қатнашиш истаги аввало жамоанинг ўзида бўлиши ва у раҳбарият олдида номигагина эмас, балки ростмана дастур асосида намоён этилиши керак. Авваллари ҳам олий лигада ҳамма вилоятдан ҳам жамоа иштирок этмаган. Лекин биринчи ва иккинчи лигаларнинг кучли ва шиддатли курашларга бой бўлганлиги учун, мухлислар у қадар ҳам олий лигага ўч бўлмаганлар. Боиси оддий, мухлис учун яхши футбол керак. Авваллари бизнинг биринчи лигамизда ҳам яхши футбол бўларди. Ҳар бир вилоят жамоларини олий лигада қатнашиши аниқ бўладиган бўлса, у ҳолда клублар ўз устиларида ишламай қўядилар.

 (техник сабабларга кўра, ўқувчининг маълумоти ўчиб кетди)

Аввало Ассалому Алайкум, сайт ходимлари! Бу янги бошланган лойиҳа футболимиз ривожи учун ташланган яна бир қадам бўлса ажаб эмас. Энди мавзу буйича фикримни баён қилсам.

- Менимча жамоалар сонини ошириш керак эмас. Нимагаки бизнинг олий лига жамоалари орасидаги тафовут анча сезиларли даражада фарқ қилади. Бизнинг чемпионатда чемпионлик (медаллар) учун ҳар йили икки ёки уч жамоа курашади Дейлик, бу йил жамолар сони 18 ёки 20та бўлсин, бу ўринларни қайси жамоалар тўлдиради. Менимча бу йил олий лига билан хайрлашган “Гулистон” ва “Шўртан” ҳамда 1-лигада кучли бешликка кирган “Кўқон-1912”, “Зарафшон”, “НБУ-Осиё” жамоалари бўлади. Бу жамоалар билан олий лига савияси ошадими, медаллар учун кураш янада кескинлашадими ёки янги иқтидорлар кашф қилинадими? Барчасига жавоб битта: "ЙЎҚ"! Аксинча, расмиятчилик учун ўтказиладиган ўйинлар кўпаяди, медаллар учун кураш осонлашади. Балки, “Гулистон” каби қайсидир жамоа жиддий мақсад билан мавсумни бошлар, лекинйил охирида молиявий қийинчилик натижасида бошқа жамоаларга очко улашишга мажбур бўлади. Чунки бу жамоалар тижорат тарафдан "0". Ҳомийлар эса шунчаки бекордан бекорга маблағ ажратишмайди. Шундай экан, бундай клублар билан олий лига жамоаларининг сонини ошириш керак эмас. Биринчи навбатда қарам бўлмаган, ўзини ўзи қоплайдиган жамоаларни ташкил қилиш керак!


Яхёбек Бойматов:

Аввало олий лигани ислоҳ қилиш керак. Тартибга келтириб олсак, кейин жамоаларнинг сони ўз аҳамиятини йўқотади. Чунки ўз вақтида олий лигамизда 20тагача жамоа қатнашган. Тақвим, ўйинларни ўтказиш, ташкилотчиликларни йўлга қўйиш керак. Ҳозирги кунда молиявий масалалар асосий планга чиққани учун ҳар ким ҳам олий лигада қатнашишни қойиллатмаяпти. Лекин 10-12 йил олдин ҳам молиявий масалалар кўнгилдагидек бўлмаган, бироқ жамоаларимизда тенглик бор эди. Ким ғалаба қозонишини олдиндан айтиб бериш мушкул бўлган. Ҳозирги кунда бундай интрига фақат 23-26-турларга келибгина пайдо бўляпти. Кўпчилик айтиши мумкин, бу жамоаларни ўйини энди очилганда мавсум якунланяпти деб. Йўк, қаттиқ адашамиз ёки ўзимизни ўзимиз алдаймиз. Шундай деб бундай интригани сабабчилари мавсум якунида раҳбариятга қандай жавоб бераман дейиши, ўйинчиларни эса кейинги мавсум учун пойдевор қўйиб олиши учунгина ўйин қилинади. Агар футболчиларнинг молиявий муаммолари бўлмаса, 18-20та жамоа ўйнаса ҳам мухлисларга яхши. Ишқибознинг олий лигага бўлган қизиқиши ҳеч қачон сўнмайди, фақат ўйинларни иш вақтини ҳисобга олиб режалаштириш керак. Агар лигада 10та жамоани қолдирсаг-у, клубларда маблағ  бўлмаса, бари-бир ҳеч қачон интрига бўлмайди. Ўшанда ҳам осилиб коладиган жамоаларимиз бўлади. Жамоалар профессионалликка ўтишга қўрқишади, боиси уларга тайёр маблағ келиб турибди-да! Аввало олий лига савиясини оширишга жамоларимизнинг ўзлари ҳаракат қилиши керак.

Таҳририят: Баъзи фикрларингиз асосга эга, баъзилари эса аламдан ёзилган. Олий лигада ўйинлар сони ҳақиқатдан кам. Кучли бешликда иккинчи даврада умуман бошқа футбол кўрасиз. Чунки жамоалар 16-17 турдан кейин энг юқори чўққига чиқадилар. Бизда ўйинлар сони кам, энди қизидим деганда узоқ муддатли танаффус ёки чемпионат якунига етаётган бўлади. Молия борасида ҳозир аввалгисидан анча зўр. Деярли “ремонт” бўлмаган ёки янги стадионга эга бўлмаган клуб қолмади. Лекин клубларнинг айби шунда бўляпти-ки, берилган пулларни орқаваротга қарамай ишлатиб юборишяпти. Манаман деган футболчиларимиз ҳам авваллари арзимаган пул учун ўйнардилар. ПФЛ УЕФА каби молиявий фэйр плейни йўлга қўйиши керак. Баъзи клубларнинг футболчи учун бераётган пули унинг савияси даражасида эмас. Агар пул тўғри йўналтирилганида, бугунги кундаги молиявий ҳолати билан ҳам анча-мунча ишларни амалга ошириш мумкин.

Мусофир:

Ўзбек футболини ривожлантириш учун энг аввало келишилган ўйинларга барҳам бериш шарт. Чунки ҳар қанча истеъдодли футболчи келишилган ўйинда ўйнаса синиб бораверади.

Демак:

1. Клублар сони ҳақида. Гап сонда эмас, клубларнинг моддий техник базаси мустаҳам бўлиши керак. ПФЛ талабни фақат мавсум арафасида эмас, йил давомида қаттиққўллик қилиб баъзи илтимосларга рад жавобини бериши керак. 1-давра якунланмасдан клублар футболчи ва мураббийлар билан маош борасида келиша олмай ЎФФга арз қилса, бу нимаси? Аввало олий лигада қатнашувчи клубларга моддий тарафлама талабни қатъий қўйиш керак. Шахсий фикримга кўра, клублар футболчилар маошининг энг камида 3 ойлигини ПФЛга ўтказиб берса ва ПФЛ тарафидан футболчиларга бериб борилса. Чунки футболчи биладики, ПФЛда маоши турибди, хаёли фақат ўйинда бўлади. Хуллас 1-масала моддий кафолатни пухта қилиш.

2. Олий лигадан 1-лигага тушадиган жамоа 2та эмас 3та бўлиши керак. 1-лигада ҳам катта ислоҳот қилиш лозим. 1-лига ўйинларида футболчиларнинг камида 3-4таси 30 ёшдан кичик бўлиши шарт. 1-лигада фарм-клублар қатнашишини таъқиқлаш керак. 1-лигадан тушадиган жамоалар сони 4та бўлсин. 4та жамоани ўрнини тўлдириш учун 2-лигани, яъни, минтақавий лигани ташкил қилиш керак. Ҳозирги 2-лигани, 3-лигага айлантириб унда 28 ёшдан катталар ўйнашини таъқиқлаш керак. Минтақа лигасида ўйнайдиган жамоаларга худди олий ва 1-лигадагидек моддий кафолатни жиддий равишда қўйиш шарт. Дарвоқе, олий лигадаги ёшлар лигасининг фақат номи ёшлар лигаси бўлмасдан, амалда ҳам ёшлар ўйнасин. 23 ёшдан катта футболчилардан фақатгина 3 нафари ўйнаши керак. Олий лига жамоаларида бир вақтнинг ўзида 23 ёшгача бўлган футболчилардан 3 нафари майдонга тушсин. Мамлакатимизда 1-2-3-лигалар ташкил этилса, 1-лигадан олий лигага чиқиб ярмига бормасдан мусобақани тарк этишни кўзлашлар бўлмасди. Ҳар бир лиганинг ўзига яраша сарф-харажати бўлади ва олий лигага чиқадиган жамоа сарф-харажатини ҳисоблаб, мослашиб бораверади. Энг асосий муаммолардан бири, бу футболчининг жароҳат олиб бир умр футболдан ташқарида қолганидаги ҳолатлар. Футболчи жароҳат олгач на клуб, на бошқаларга кераксиз бўлиб қолади. Футболчилар иттифоқи ёки футболчилар уюшмасини ташкил қилиб уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш керак. Клубдан четлаштирилса товон пули ва жароҳат олса даволашни ўз бўйнига олсин. Соғлигида клуб учун ўйнаса-ю, жароҳатдан кейин ташландиқ бўлиб қолса, у кимга мурожаат қилсин?

 

Алишер Розиқов:

Олий лига жамоалари сонини ошириш орқали бу ҳолат ижобий томонга ўзгариши мумкин. Лекин деган жойи ҳам бор албатта. Яъни, олий лигага қўшилган янги жамоалар "вой, биз кейинги турда “Бунёдкор” ёки “Пахтакор” билан ўйнарканмиз, қўявер ютқазишимиз тайин-ку", дея ҳозирдан таслим бўлса, бундай жамоаларнинг боридан йўғи яхши. Хўш, бундай жамоаларни олий лигага қўшишдан қандай наф? "Йигитлар қўлдан келганча ўйнанглар, у жамоа анча кучли, кўп гол ўтказиб юбормасак бўлгани", - дейдиган мураббий ва раҳбарлардан яна нима кутиш мумкин. Ахир ҳар битта жамоа ғалабани мақсад қилиб майдонга тушмайдими? Агар мана шундай жамоалар олий лигамизда ўйнайдиган бўлса, чемпионатимиз орқага кетаверишда давом этади. Балки сиз тошкентликлар, Тошкент жамоаларига мухлислик қилади деб ўйларсиз? Агар шундай ўйласангиз хато қиласиз. Биз кашфиётчи жамоаларни доим интизорлик билан кутамиз.  Масалан, “Насаф” ва “Олмалиқ”. Улар футболчиларни ҳам кашф қилдилар. Зафар Полвонов бунга мисол. Бу ёзган фикрларимдан ҳар ким ўзига керакли хулосаларни чиқариб олади. Жорий мавсум “Машъал” ҳамда “Андижон” олий лига йўлланмасини қўлга киритди. Менимча, бу жамоаларни кучлилар сафига чиқишига ҳеч ким шубҳа қилмаган. Ўзи тушиб кетган жамоа яна қайтиб келишига ўрганиб ҳам қолдик.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook