Latest news

03:04Италия кубоги. “Наполи” “Фиорентина”ни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди1 03:04«Наполи» минимально одолел «Фиорентину» и вышел в полуфинал Кубка Италии0 02:37Марокаш Кот-д'Ивуарни мағлуб этди ва уйига жўнатди0 02:37Марокко побеждает и отправляет Кот-д'Ивуар домой0 02:23Фергюсон: “Рунининг рекордини такрорлаш қийин”1 02:23Фергюсон: «Не думаю, что кто-то сможет побить рекорд Руни»0 01:21Каталония нашри “Реал”нинг ортиқча очколарини ҳисоблади14 01:21Каталонское издание насчитало у «Реала» 8 лишних очков из-за ошибок судей0 01:00Ватцке: “Боруссия” ажойиб жамоа, аммо...”1 01:00Ханс-Йоахим Ватцке: «Когда у «Боруссии» есть классная команда, «Бавария» или другие забирают игроков и все рушится»0 00:10Рамос “Гранада” шарафини ҳимоя қилади5 00:10Адриан Рамос перешел из дортмундской «Боруссии» в «Гранаду»0 23:21“Ал-Ҳидд” 28 январда Тошкентга келади12 23:06 Жорж Лекенс Жазоир термасини тарк этди10 23:06 Жорж Лекенс покинул пост главного тренера сборной Алжира после вылета с Кубка Африки0

17 sep 10:40
News

Ўзгаришларга муҳтож футболимиз

Иорданияга қарши Тошкентдаги учрашувдан кейин Миржалол Қосимов миллий терма жамоага янги қон кераклигини таъкидлаб ўтди.
Унинг бу гаплари жуда ўринли, албата. Чунки терма жамоамиздаги каттароқ ёшли футболчилар учун мазкур саралаш босқичи жаҳон чемпионатида қатнашиш учун охирги имконият эди. Хўш, бундан кейин қандай вазиятга гувоҳ бўлишмиз мумкин? Янги қон, ўзгаришлар ўзбек футболига қанчалик зарур?

Қосимов бир жиҳатда тамоман ҳақ эди. Янги қон кераклиги хусусида. Лекин бу ҳозир фақат миллий терма жамоага эмас, балки бутун футболимизга тааллуқли. Минг футболимиз ривожланяпти деб баландпарвоз оҳангда гапирмайлик, бунинг таъсири на миллий терма жамоа, на олий лига савиясида билиняпти. Мухлислар эса футбол кўришни яқинда йиғиштириб қўйишса ҳам ажаб эмас. Чунки олий лигада 80 фоиз ўйинлар уйқунгиз келишига сабаб бўлади холос. Ёшлар ижобий натижаларга эришишяпти, бироқ улар кетма-кет жаҳон чемпиони бўлган тақдирда ҳам бу ҳеч нарсани англатмайди. Чунки 21 ёшдан кейин футболчининг қандай кучайиб бориши унинг келгуси фаолиятига таъсир кўрсатади. Бизда одатда футболчи шу ёшгача ўсади ва шундан кейин орқага кетишни бошлайди. Хорижда эса 21 ёшдан кейин ўсишни бошлашади. Лекин муаммо фақт бунда эмас.

Миллий терма жамоамиз Иорданиядан мағлубиятга учрагани учун танқидга лойиқми? Ёки жаҳон чемпионатига чиқмагани учунми? Менимча, бу ҳақида фикр билдиришдан аввал бошқа терма жамоалар қандай ишларни амалга оширди-ю, биз нималар қилганимизга жавоб бериш лозим. Кейруш Эрондан кетиш ниятида турибди. Чунки ўртоқлик ўйинлари етарлича ташкил этилмаяпти. Биз эса бир йилда бир марта ўртоқлик ўйини ўйнаб, шунга хурсанд бўлиб юрамиз. Футболчи ҳар қанча кучли бўлмасин, терма жамоада кучли рақибларга қарши майдонга тушмас экан, жамоанинг бир бўлаги сифатида ўса олмайди. Шу кетишда миллий термамиз навбатдаги 2-3 жаҳон чемпионатига йўл олишини тасаввур қилишнинг ўзи қийин. Нафақат миллий терма жамоа, балки барча ёшдаги терма жамоалар мунтазам тарзда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши шарт. Фақат саралаш баҳслари ёки қитъа чемпионати олдидан эмас. Европада ҳар бир ФИФА кунида Германия, Италия, Испания, Голландия, Португалия каби мамлакатларнинг ҳар бир ёшдаги терма жамоаси зртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Натижада йиллар ўтиши билан футболчи миллий терма жамоа савиясига мос ҳолда ўсиб боради. Биз эса Иордания билан беллашув арафасида битта ўртоқлик учрашуви ўтказа олмаяпмиз. Ҳаракатга яраша баракат. Буни ҳеч қачон ўзгартириб бўлмайди.

Бизда асосий бўғин саналган олий, биринчи ва иккинчи лигалардаги вазиятни ўнглаш вақти келди. Олий лиганинг ўзида “олди-берди” тўлиб ётибди. Бу тўғрисида тегишли маълумот олиш учун хориждаги пул тикиш сайтларига мурожаат қилинса кифоя. Уларда шубҳли ўйинларнинг рўйхати тайёр. Энг қизиғи, кўпинча ўйинлардан аввал журналистлар аллақачон қандай натижа қайд этилшиши тўғрисида фикр билдиришади, микроблогларда фикр қолдиришади. Бироқ бунга ПФЛ томонидан реакция бўлмаяпти. Биринчи лигада келишилган ўйинлар борлигини Фарҳод Магометовнинг ўзи тан олиб ўтганди. Лекин биринчи лигада кўзида ўти ёниб турган кўплаб ўйинчилар борлигига гувоҳ бўламиз. Олий лигада шиддатли учрашувлар бармоқ билан санарли даражада оз. Бунинг устига ҳакамлар кўпинча учрашувларнинг натижасига таъсир этадиган хатоларга йўл қўйишмоқда. Иккинчи лигалар эса ўз аҳволига ташлаб қўйилган. Авваллари ушбу лигада ҳам ўринбосарлар жамоалари ўртасидаги учрашувлар ташкил қилинарди. Бу лига мусобақалари ҳисоботлар учун ўтказилаётгандек. Европада мураббийлар олтинчи лигадан футболчилар топаётган бир пайтда бизда биринчи лигани ҳам саноқли мутахассислар кузатиб боришади. Иккинчи лигани эса қўяверинг. Ушбу лигаларда ислоҳотларни амалга оширмасдан туриб, ўсишга эришиш ҳақида фикрга берилиш кулгули.

Биз жаҳон чемпионати йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритган тақдиримизда ҳам ушбу муаммоларни ҳал этиш керак бўларди. Дастлаб футболга бўлган муносабатни ўзгартириб, кейин аниқ бир услубда ўйин шакллантириш ва шундан кейин натижа талаб қилишга ўтиш мумкин. Япония сингари. Ёшларни тўғри тарбиялаш лозим. Чунки бизда иқтидорли ёшлар кўп, фақат улар катта футболда ўз ўринларини топиб кета олишмаяпти. Бунга бир тарафдан мураббийлар маҳорати сабаб. Чунки камдан-кам ҳолатларда клубларда кучли ўйинчилар тарбияланаётганини кўриб турибмиз. Охирги йилларда ўзимиздан биргина Одил Аҳмедов кучли биринчиликка ўтди. Денисов, Турсунов каби футболчилар эса ёшлигидан хориж академияларига кўчиб ўтишга улгуришганди. Клублар мураббийларни хорижга малака оширишга юбориши шарт. Тошкентда “Про” дипломини олган билан мураббийларнинг футбол борасидаги билимлари ортиб кетмаётгани сезилиб турибди. Ёшларни тарбиялаётган мураббийларни ҳам вақти-вақти билан хорижга тажриба алмашишга юбориш туриш зарар қилмайди. Ёки ёшлар футболига бир неча нафар чет эллик мутахассисларни чақириш зарур. Токи улар биздаги мураббийлар савияси ошишига шу ерда ҳисса қўшишсин. Футболда барча тизимни бир-бирига боғлиқ шакллантирмасдан туриб, доимий муваффақиятларга эришиш жуда мушкул масала. Стадионлар борасидаги вазият яхшилангани бор гап. Энди клублар шу стадионлардан унумли фойдаланиб, инфратузилмани янада ривожлантиришга уриниши лозим. Академия ёшлари учун шароитларни, сифатли майдонларни кўпайтириш давр талаби.

Клублар тепасига футболни яхши тушунган, жамоаларни бошқаришнинг замонавий талабларидан хабардор бўлган ҳақиқий менежерлар келадиган вақт бўлди. Ҳозир эса аксарият жамоалар раҳбарлари ажратилган бюджетнинг маълум қисмини ўмариш ҳақида режалар тузиб чиқишмоқда, клубларни ривожлантириш тўғрисида эмас. Айнан шундайлар оқибатида олтинга тенг йиллар ва катта маблағлар беҳудага сарф этилмоқда. Қайд этилаётган натижалар, клублар футболининг ўсиши ҳукумат бераётган эътиборга яраша эмас. Керак бўлса, ЎФФнинг ўзи жамоалар менежерларининг фаолиятини кузатиб бориши лозим.

Шунингдек, турли миқёсдаги ёшлар ва болалар турнирларини кўпроқ ташкил этиш керак. Айтайлик, мактаб, коллеж ва университетлар ўртасида чемпионат ўтказишни йўлга қўйиш даркор. Акс ҳолда, янада кўплаб истеъдодлар эътиборсизлик туфайли футбол билан хайрлашишади. Тўғри, бунга катта пул кетади, мусобақаларни кузатиб бориш учун селекционерлар жалб этилиб, уларга ҳақ тўлаш зарурати юзага келади. Лекин бусиз умумий футбол миқёсини кўтариб бўлмайди. Оммавийлик бор жойдагина ижобий натижаларни тезроқ қўлга киритиш мумкин.

Умид қиламизки, ЎФФ раҳбарияти футболимизда зарур бўлган ўзгаришларни амалга оширади. Буни миллионлаб ишқибозларимиз кутишмоқда.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайда Грузияга қарши ўртоқлик... 299
Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 172
Olamsport: Истомин - Димитров баҳси бўлиб ўтди
Australian Openда иштирок этаётган теннисчимиз Денис Истомин чорак... 135
Самвел Бабаян: Йиғиндаги асосий эътибор Грузия билан ўйинга қаратилган эди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи иккинчи... 105
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook