UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  0 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  6 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  37 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

Ўзбекистонлик ҳакам ва назоратчилар U-19 Осиё чемпионати саралашида ишлайди Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳакам ва назоратчилар U-19 Осиё чемпионати саралашида ишлайди

2013 йилнинг октябрь ойида Осиёниг тўққиз мамлакатида 2014 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

ОФК ушбу ўйинларга ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамларни ҳам жалб этди. 

Ўзбекистонлик назоратчи ҳакам, ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев 8-12 октябрь кунлари Хитойнинг Жечианг шаҳрида бўлиб ўтадиган «I» саралаш гуруҳи ўйинларида ишлайди. Ушбу гуруҳда мезбон - Хитойдан ташқари Япония, Малайзия ва Макао ҳам иштирок этади.

Бош ҳакам Владислав Цейтлин ва ён қанот ҳаками Ҳусниддин Шодмонов 4-12 октябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган «В» гуруҳи саралаш ўйинларида ишлайди. Ушбу гуруҳда финал босқичи йўлланмаси учун Иордания, БАА, Яман, Мальдив ва Афғонистон кураш олиб боради.

Ўзбекистонлик ён қанот ҳаками Жаҳонгир Саидов «С» саралаш гуруҳи ўйинларида ишлайди. 8-12 октябрь кунлари Ироқнинг Арбил шаҳрида бўлиб ўтадиган баҳсларга таклиф этилган бош ҳакамлар орасида, маълумот учун, туркманистонлик Чоримурод Қурбонов ҳам бор. Ушбу саралаш гуруҳида, Ироқдан ташқари, Кувайт, Покистон ва Бангладеш терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида Алексей Евстафеев қўл остидаги 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Қатар мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларида Ўзбекистонга, мезбонлардан ташқари, Ҳиндистон, Туркманистон ва Непал рақиб бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика