UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  0 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  10 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

Ўзбекистонлик биринчи аёл комиссар ўсмир қизлар ўртасидаги мусобақадан таклиф олди Янгиликлар

Ўзбекистонлик биринчи аёл комиссар ўсмир қизлар ўртасидаги мусобақадан таклиф олди

Ўзбекистонлик биринчи аёл комиссар – Светлана Саакова ОФК байроғи остида ташкил этиладиган ўсмир қизлар ўртасидаги минтақавий чемпионатда комиссарлик қилади.
10-15 июнь кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида 14 ёшгача бўлган ўсмир қизлар ўртасида АСЕАН минтақаси чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақанинг «А» гуруҳида Вьетнам, Сингапур, Филиппин ва Камбожа, «В» гуруҳида эса Таиланд, Мьянма ва Малайзия терма жамоалари иштирок этади.

Ушбу мусобақа ЎзПФЛ мутахассис ҳисобланган Светлана Саакова учун халқаро ўйинлардаги илк комиссарлик иши бўлади. Саакова 2014 йил январь ойида бўлиб ўтган комиссарлик имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, Осиё майдонларида қизлар ва аёллар ўртасидаги футбол мусобақаларида комиссарлик фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлганди.

ОФК 2013 йилдан бошлаб қитъанинг тўрт минтақасида – Жанубий-Марказий, Шарқий, АСЕАН ва Ғарбий Осиё минтақаларида 14 ёшгача бўлган ўсмир қизлар ўртасида минтақавий чемпионатларни ўтказиб келмоқда. Жанубий-Марказий Осиёдаги 2014 йилги минтақавий мусобақада Непал ғолиб чиққан бўлса, Ғарбий минтақада иорданиялик ўсмир қизлар кучлироқ чиқди. Шарқий Осиё минтақасидаги ўйинлар 30 май куни бошланади.

Маълумот ўрнида, ҳозирги вақтда ўзбекистонлик Алим Арифов ва Санжар Ризаев Осиё майдонларида эркаклар ўртасида ташкил этилаётган футбол мусобақаларида комиссарлик қилиб келмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика