UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   3 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  5 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди

Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) 24 ва 27 май кунлари Тошкентда Ироқ (U-20) ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Ўзбекистон ҳамда Ироқ ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақтлари соат 17:30га белгиланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) 5-7 май кунлари Тошкентда икки кунлик йиғин ўтказган ва мазкур йиғинда терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев жами 30 нафар футболчини синовдан ўтказган эди. Терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Ироқ ёшларига қарши ўйин терма жамоанинг айни дамдаги ҳолатини текшириб олиш учун яхши имконият эканлигини таъкидлади. «Ироқ ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Мазкур ўйинлар орқали терма жамоа футболчиларнинг июнь ойида бошланадиган жаҳон чемпионати баҳслари олдидан функционал ва жисмоний тайёргарлигини текшириб олиш имконияти бўлади», - дейди Аҳмаджон Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси июнь ойи сўнггида Туркияда старт оладиган U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Мусаев шогирдлари мусобақанинг «Е» гуруҳида Янги Зеландия, Хорватия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика