UZ

Сўнгги янгиликлар

02:56Франция. «Марсель» ўз майдонида ПСЖ билан ўйинда шарманда бўлди5 02:50Италия. «Рома» «Интер»ни мағлуб этди0 02:40Испания. "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобини ғалабага айлантирди118 02:27Роналду Уго Санчеснинг рекордини янгилади27 01:33Жозе Моуриньо: «Қўшимча вақтларни ўйнашимиз керак эди, аммо кубок бизнинг қўлимизда»4 01:21Мессидан яна бир рекорд7 00:47Златан Ибрагимович: «Қайси жамоага ўтсам ҳам ғолиб бўлавераман»12 00:06Германия. «Шальке» «Хоффенхайм» билан дуранг ўйнади1 23:52"Вильярреал" – "Реал Мадрид". Таркиблар маълум30 23:48«Манчестер Юнайтед» бешинчи бор Англия лига кубогини қўлга киритди13 23:27Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди60 23:04Франция. «Лион» «Метц»ни таслим қилди8 22:35Месси кетма-кет 9-мавсум чемпионатда 20та гол урди41 22:12Италия. «Сассуоло» «Милан»га ютқазди ва бошқа ўйинлар13 22:10"Барселона" Мадридда ғолиб146

05 июл 14:40
Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Францияга қарши оқ либосда ўйнайди

5 июль, шанба куни Трабзон марказидаги «Зўрлу» меҳмонхонасида Франция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
6 июль, шанба куни Ризе шаҳридаги «Йэни Шеҳир» стадионида U-20 ЖЧ-2013 чорак финал босқичи доирасида Франция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўзаро тўқнашади. Ушбу ўйин арафасида ҳар иккала терма жамоа менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни ФИФА бош координатори Жон де Луиза ва ўйин комиссари, индонезиялик Жавҳар Ҳасан олиб борди.

Учрашувда Трабзондан 50 дақиқалик масофада жойлашган Ризе шаҳрида ўтказиладиган ўйиннинг хавфсизлик, маркетинг, медиа, тиббий, ҳакамлик ва бошқа ташкилий масалалари бўйича маълумотлар берилди. Томонларни қизиқтирган саволларга жавоблар топилди.

Йиғилишда 6 июль куни бўладиган ўйинда жамоалар қандай рангли либосларда ўйнашлари аниқлаб олинди. Унга кўра, Франция ёшлар терма жамоаси анъанавий кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса мусобақа давомида иккинчи марта ўзининг оқ рангли либосларидан фойдаланади. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари бунгача фақат Хорватияга қарши гуруҳ босқичи учрашувида оқ либосларда ҳаракат қилишган эди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Трабзон шаҳрига 3 июль куни етиб келган эди. Шаҳар ва ёндош ҳудудларда, жумладан, Ризеда ҳам ҳаво булутли бўлиб турибди ва бирор кун қуёш бор бўйи билан кўрингани йўқ. «Ўйин ўтказиладиган майдоннинг ҳозирги ҳолати, уни ўйин учун асраш зарурати ва айни вақтдаги иқлим шароитидан келиб чиқиб, ўйинолди расмий машғулотларини машғулот майдонларида ўтказишга рози бўлганликлари учун терма жамоаларга миннатдорлик билдирамиз», - деди бош координатор.

Эслатиб ўтамиз, Франция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги U-20 ЖЧ-2013 чорак финал учрашуви 6 июль, жума куни, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. Учрашувни бразилиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Терма жамоа етакчи ҳимоячилари – Сардор Раҳмонов ва Бобурбек Йўлдошев дисквалификация сабаб ушбу ўйинда майдонга туша олмайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 145
Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Ростов» МЮ ва бошқа жуфтликлар
Бугун УЕФА штаб квартирасида Европа лигаси мусобақасининг 1/8... 59
"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар
"Пахтакор" футбол клуби 2017 йилги мавсумда уй ўйинлари... 42
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 60
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: