UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  0 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  4 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  1 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  1 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  8 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  4 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  4 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  29 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалда! Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалда!

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Ўзбекистон ёшлари Греция билан куч синашди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляцияси бўлди.   

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1/4 финалда Франция ёки Туркияга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин 6 июль куни Ризо шаҳрида бўлиб ўтади.  

 

Греция U20 - Ўзбекистон U20 - 1:3 (1:1)

Ҳакам: Ноумандиез Доу (Кот Д'Ивуар)

Голлар: Аббос Махсталиев 27, - 0:1.   Константинос Стафлйидис 33 пенальти, - 1:1. Игорь Сергеев 61 пенальти, - 1:2. Сардор Раҳмонов 83 пенальти, - 1:3.  

ГрецияU20: 1.Стефанос Капино, 3.Константинос Стафлйидис, 5.Константинос Триантафйллопулос, 6.Панагиотис Баллас (4.Марудис Бугаидис, 58), 8.Спиридон Фоурланос, 9.Димитриос Диамантакос, 10.Димитриос Коволос, 11.Иоаннис Гианниотас (19.Антониос Ранос, 73), 15.Димитриос Коурмпелис, 16.Димитриос Константинидис, 18.Андреас Бучалакис (17.Анастасиос Бакасетас, 68).

Ўзбекистон U20: 1.Асилбек Омонов; 2.Тохир Шамсиддинов; 3.Сардор Раҳмонов; 4.Бобурбек Йўлдошев; 5.Максимилиян Фомин; 6.Аббос Махсталиев; 7.Владимир Козак (19.Забиҳилло Ўринбоев, 81); 8.Диёржон Туропов (11.Абдул Азиз Юсупов, 89); 17.Игор Сергеев (15.Жасурбек Ҳакимов, 85); 18.Сардор Собирхўжаев; 20.Муҳсинжон Убайдуллаев 

Огоҳлантиришлар: Димитриос Коурмпелис 5, Бобур Йўлдошев 30, Сардор Раҳмонов 79, Димитриос Константинидис 82, Константинос Триантафйллопулос 87,  

Четлатиш: Димитриос Коурмпелис 60 (2СК), Бобур Йўлдошев 86 (2СК). 

  

       

  

90+4-дақиқа. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалга йўл олди!

90-дақиқа. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Диёржон Туропов ўрнига Абдул Азиз Юсупов тушди  

87-дақиқа. Огоҳлантириш. Греция. Константинос Триантафйллопулос  

86-дақиқа. Четлатиш. Бобур Йўлдошев

85-дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Игор Сергеев ўрнига Жасурбек Ҳакимов тушди  

83-дақиқа. ГОООООООООООООООЛ. САРДОР РАҲМОНОВ - 1:3

82-дақиқа. Огоҳлантириш. Димитриос Константинидис    

82-дақиқа. Константинос Триантафйллопулос ҳозиргина майдонга тушган Ўринбоевни жарима майдони ичида йиқитди. Ҳакам иккиланмай пенальти белгилади.  

81-дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон. Владимир Козак ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди

80-дақиқа. Муҳсин Убайдуллаев тўпни рақибдан олиб қўйди, аммо унинг Козакка узатган паси кучлироқ чиқди. 

79-дақиқа. Огоҳлантириш. Сардор Раҳмонов

78-дақиқа. Рақиблар жарима майдонимиз ичида хавфли вазиятни ташкил этишди. Йўлдошев ва Раҳмонов тўпни Диамантакосдан олиб қўйишди.

76-дақиқа. Козакнинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарабаси ноаниқ кетди. 

75-дақиқа. Туропов тўпни чап қанотдан жарима майдонга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

73-дақиқа.  Ўзгариш. Греция.  Иоаннис Гианниотас ўрнига Антониос Ранос тушди  

72-дақиқа. Аббос Махсталиев бурчак тўпини амалга оширди, тўпни вакилларимиз ўзларида ушлаб туришибди. 

71-дақиқа. Козак тўпни жарима майдони марказига оширишга уринди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

69-дақиқа. Игорь Сергеев яхши имкониятга эга бўлганди, аммо унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

68-дақиқа. Ўзгариш. Греция. Андреас Бучалакис ўрнига Анастасиос Бакасетас тушди  

66-дақиқа. Тохир Шамсиддинов шифкорлар ёрдамига муҳтож. 

65-дақиқа. Рақиблар Фоминга нисбатан қўпол ўйнашди, белгиланган жарима тўпини Козак амалга оширди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди. 

61-дақиқа. Белгиланган пенальтини Игорь Сергеев аниқ амалга оширди - 1:2.

61-дақиқа. ГООООООООООООООООЛ. ИГОРЬ СЕРГЕЕВ 1:2.

61-дақиқа. Четлатиш. Димитриос Коурмпелис  

60-дақиқа. Козак жарима тўпини амалга оширди, Спиридон Фоурланос Сергеевни ушлаб қолди, ҳакам пенальти белгилади.   

59-дақиқа. Убайдуллаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб секинлашди ва дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

58-дақиқа. Ўзгариш. Греция. Панагиотис Баллас ўрнига Марудис Бугаидис тушди.

57-дақиқа. Стафлйидиснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.   

55-дақиқа. Ўзбекистон чамаси 30 метрлардан жарима тўпига эга бўлди. Туроповнинг жарима майдонига оширган тўпи ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди. 

54-дақиқа. Хавфли вазият. Греклар анча хавфли ҳужумлар ташкил этишда давом этишади. Чап қанотдан ошириб берилган тўпни Иоаннис Гианниотас боши билан дарвозага йўллади, тўп бироз ноаниқ кетди.    

53-дақиқа. Аббос Махсталиевнинг пасидан сўнг Убайдуллаев дарвозага ноаниқ зарба берди. 

51-дақиқа. Козак белгиланган жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади, ўта ноаниқ зарба. 

49-дақиқа. Греклар хатодан фойдаланиб жарима майдонимизга қадар етиб келишди, Сардор Раҳмоновнинг саъй ҳаракатлари туфайли ҳужум тўхтатилди. 

48-дақиқа. Рақиблар жарима майдонимиз ичига кириб боришди, аммо Диамантакос зарба бера олмади.  

47-дақиқа. Спиридон Фоурланос Махсталиевга нисбатан қўпол ўйнади.   

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.  

--------- 

45+1-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:1. Танаффус. 

45+1-дақиқа. Ҳужумда Сергеев рақибга нисбатан хавфли ўйин нмойиш этди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

43-дақиқа. Туроповнинг чап қанотда жарима майдонига оширган тўпини Капино ушлаб олди. 

42-дақиқа. Бучалакиснинг чап оёғида йўллаган зарбаси жуда хавфли бўлди, аммо ноаниқ. 

40-дақиқа. Балласнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ бўлди. 

38-дақиқа. Тўпни греклар ўзларида сақлаб туришибди. 

35-дақиқа. Греклар бурчак тўпини амалга оширришди, тўп қайтарилди. 

33-дақиқа. ГОЛ. Константинос Стафлйидис пенальтидан унумли фойдаланди - 1:1.  

32-дақиқа. Фомин Димитриос Диамантакосни ўз жарима майдони ичида йиқитди, пенальти белгиланди.   

31-дақиқа. Иоаннис Гианниотаснинг ўнг оёғида берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.   

30-дақиқа. Йўлдошев шундоққина жарима майдони чизиғи ёнида рақибни йиқитди, жуда хавфли вазият.

30-дақиқа. Огоҳлантириш. Бобур Йўлдошев

29-дақиқа. Рақиблар олдинга ўтишди. Коволоснинг зарбасини Омонов ушлаб олди. 

27-дақиқа. Владимир Козак чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Бу ерда Аббос Махсталиев тўпни тўхтатмасдан дарвозанинг юқори бурчагига йўллади - 0:1!

27-дақиқа. ГООООООООООООЛ. АББОС МАХСТАЛИЕВ - 0:1

25-дақиқа. Аббос Махсталиев ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдони ичига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

23-дақиқа. Коловос Собирхўжаевни йиқитди. Шамсиддиновнинг Сергеевга оширган тўпига Игорь ета олмади.  

23-дақиқа. Аббос Махсталиевнинг бурчакдан ошириб берган тўпни Бобур Йўлдошев боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида. 

22-дақиқа. Хавфли вазият! Игорь Сергеев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдони ичига оширди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

20-дақиқа. Бобур Йўлдошев Гианниотас билан курашда ютиб чиқди ва Омонов тўпни ўз дарвозаси олдидан ўйинга киритади. 

17-дақиқа. Грециянинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини ҳимоячиларимиз қайтаришди. Якунда Бучалакис Муҳсин Убайдуллаевга нисбатан қўпол ўйнади. 

16-дақиқа. Рақибларда энди жарима тўпи тепиш имконияти. Константинос Стафлйидиснинг бурама зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.   

15-дақиқа. Амалга оширилган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

14-дақиқа. Панагиотис Баллас Сардор Собирхўжаевга нисбатан қўпол ўйнади, вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишади. Дарвозагача 26 метр масофа  

13-дақиқа. Хавфли вазият. Димитриос Константинидис ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонимиз ичига узатди, тўпни Омонов ушлаб олди.   

10-дақиқа. Коволоснинг зарбасини Асилбек Омонов эгаллаб олди.  

8-дақиқа. Махсталиев тўпни ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Шамсиддиновга узатди, аммо Тохир тўпни майдонда сақлаб қола олмади. 

7-дақиқа. Андреас Бучалакиснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.   

6-дақиқа. Диёр Туропов чап қанотда икки рақибни алдаб ўтишга эришди, аммо барибир олдинга ўта олмади. 

5-дақиқа. Козак жарима тўпини амалга оширди, аммо ҳимоячилар хавфни баратарф этишди.  

4-дақиқа.  Огоҳлантириш.  Димитриос Коурмпелис

3-дақиқа. Вакилларимиз ўнг қанотда рақиб ҳимоясига босим уюштиришди, натижада тўпни олиб қўйилди.  Бироқ Шамсиддиновнинг паси ноаниқ кетди. 

2-дақиқа. Греклар олдинга ўтишди, аммо Тохир Шамсиддинов рақибни тўпга етишига қаршилик қилди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!

19:57. Жамоалар эсдалик учун суратга тушишмоқда.  

19:56. Ўзбекистон давлат мадҳияси!

19:55. Греция мадҳияси!

19:54. Жамоалар майдонга тушиб келишди

19:24. Ўйиндан олдин иккала жамоа чигалёзди машқларни ўтказишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика