Latest news

19:18Хосеп Гвардиола Англияда муваффақият қозонишига ишонмоқда3 19:01Роналду "Олтин тўп" кимга топширилишидан хабардор17 18:48Боатенг "Атлетико"га қарши ўйинда иштирок этмайди1 18:36Монтелла "Милан" футболчиларидан хурсанд2 18:17"Рома" бош мураббийига дерби ёқмади0 17:53Марио Балотелли Берлусконига жавоб берди4 17:35АПЛ. 15-тур ҳакамлари маълум3 17:23Анчелотти: "Биз ўз олдимизга қўйган вазифани уддалай олмадик"5 17:13Диего Симеоне: "Бавария"га имкон қадар кўпроқ муаммолар туғдирмоқчимиз"2 17:12Высшая лига-2016. Муроджон Зухуров самый надежный вратарь высшей лиги0 16:54Луи ван Гаал "Бавария" раҳбариятига Крафт Нойердан кучли эканлигини тушунтирмоқчи бўлган2 16:46Коку ПСВ қанчалик кучли жамоа эканлигини исботламоқчи4 16:37Алькантара: "Анчелоттининг "Бавария"сига бироз вақт керак"1 16:29Алонсо "Атлетико"га қарши ўйинда ўйнамайди5 16:19Олий лига-2016. Муроджон Зуҳуров энг кўп "қуруқ ўйин" ўтказди9

26 sep 16:00
News

Ўзбекистон - Вьетнам учрашувини эронлик ҳакамлар бошқаради

ФИФА рефериси Мохсин Турки бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси ОК-2015 саралаши 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боради.
Мохсин Туркига қанотларда ҳамюртлари Муҳаммадризо Ҳусайн ҳамда Алинизо Сайид Алилар ёрдам беришади. Маълумот ўрнида, мазкур ўйин 15 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

15 ноябрь куни ушбу терма жамоаларнинг Вьетнамда бўлиб ўтадиган 4-тур учрашувида эса, жанубий кореялик Ким Жонг Хёк бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Юн Кванг-Йол ҳамда Жи Сёнг Минлар ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз ОК-2015 «Е» гуруҳида ҳозиргача 2-тур ўйинлари ўтказилди. Унга кўра, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб туришибди. «Е» гуруҳида 2-тур ўйинларидан сўнг БАА терма жамоаси 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Гонконг терма жамоаси эса, 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда.

Ўзбекистон - Вьетнам
ОК-2015. Саралаши, «Е» гуруҳи. 3-тур
15 октябрь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.
Бош ҳакам:
Мохсин Турки (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммадризо Ҳусайн (Эрон), Алинизо Сайид Али (Эрон)
Заҳира ҳаками: Хуршиди Ашқон (Эрон)
Комиссар: Чуанг Чин Фанг (Хитой Тайпейи)

Вьетнам - Ўзбекистон
ОК-2015. Саралаши, «Е» гуруҳи. 4-тур
15 ноябрь. Ханой. «Гонконг» стадиони
Бош ҳакам:
Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея).
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг-Йол (Жанубий Корея), Жи Сёнг Мин (Жанубий Корея).
Заҳира ҳаками: Ю Минг-Сун (Хитой Тайпейи)
Комиссар: Гутам Кар (Ҳиндистон)
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook