UZ

Сўнгги янгиликлар

06 янв 09:24
Янгиликлар

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси «Ҳатта» ва «Остона»га қарши ўйнайди

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси кеча, 5 январь куни ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш Дубайга етиб боргани ҳақида хабар бергандик.
Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон U-22 10 январга қадар БААда шуғулланади, шундан сўнг Уммонга – Осиё чемпионатига йўл олади. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

"БАА йиғини доирасида 2та ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Режа бўйича, дастлабки ўйин 6 январда Дубайнинг «Ҳатта» жамоасига қарши бўлади. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 2-назорат ўйинини 8 январь куни Қозоғистоннинг «Остона» жамоасига қарши ўтказиши режалаштирилган", - деб ёзилади ЎФФ расмий твиттерида.

Ушбу ўйинларда терма жамоа асосий таркибини, шунингдек, футболчиларнинг тайёргарлик ҳолатини аниқлаб олиш мақсад қилинган.

Уммондаги U-22 Осиё чемпионати-2013 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон мусобақанинг «D» гуруҳидан ўрин олган. Шуҳрат Мақсудов жамоаси 12 январда Хитой, 14 январда Ироқ ва 16 январь куни Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 81
Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"
"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё... 71
ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди
20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ... 55
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: