UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   7 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6

Ўзбекистон U-20’нинг ЖЧ-2013 чорак финалида Францияга қарши ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20’нинг ЖЧ-2013 чорак финалида Францияга қарши ўйнайди

2 июль куни Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари старт олди.
Дастлабки кун ўтказилган ўйинлар натижасига кўра, мусобақа чорак финалида иштирок этувчи тўрт жамоа ва икки жуфтлик маълум бўлди.

Ўз тарихида илк бор гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалаган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль куни бошқа бир тарихий натижани қайд этди – Греция ёшлар терма жамоасига қарши нимчорак финал ўйинида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон терма жамоалари тарихидаги энг яхши иккинчи натижани қайд этишди.

Шубҳасиз, Аҳмаджон Мусаев шогирдларида Ўзбекистон терма жамоаларининг жаҳон чемпионатлардаги иштироки тарихидаги энг яхши натижани қайд этиш учун имконият мавжуд. Бунинг учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 6 июль, шанба куни Ризе шаҳрида ўтказиладиган чорак финал ўйинида ўйинида ғалаба қозонишлари талаб этилади.

2 июль куни бўлиб ўтган нимчорак финал ўйинлари натижаларига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби номи маълум бўлди. Мусобақа мезбони – Туркия ёшлар терма жамоасини ишонч билан йирик – 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Франция ёшлар терма жамоаси ярим финал йўлланмаси учун ўйинда Ўзбекистонга қарши саф тортади. Эътиборли томони, Франциянинг тўрт голи тўрт футболчи номига ёзилди.

Қолган икки нимчорак финал учрашувларига кўра, 6 июль куни Бурса шаҳридаги “Отатурк” стадионида ўтказиладиган чорак финал жуфтлиги иштирокчилари маълум бўлди. Унга кўра, Истанбулда Нигерия ёшларини мағлубиятга учратган Уругвай термаси “ўз уйида” Испанияни қабул қилади – мусобақа ғолиблигига энг асосий даъвогар ҳисобланган испанлар сешанба куни Мексика терма жамоаси устидан қийин, бироқ иродали ғалабага эришишди.

3 июль куни нимчорак финал учрашувлари доирасида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади (ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган):

20:00. Португалия – Гана
20:00. Хорватия – Чили
23:00. Колумбия – Жанубий Корея
23:00. Ироқ - Парагвай

U-20 ЖЧ-2013
Нимчорак финал учрашувлари


2 июль, сешанба
Нигерия – Уругвай 1:2 (0:0)
Голлар:
Оларенважу Кайоде (69) – Николас Лопес (65, 84, пенальти)

Греция – Ўзбекистон 1:3 (1:1)
Голлар
: Константинос Стафилидис (33, пенальти) – Аббосбек Махсталиев (26), Игорь Сергеев (62, пенальти), Сардор Раҳмонов (83, пенальти)

Франция – Туркия 4:1 (2:0)
Голлар:
Жоффри Кондогбия (18), Жан-Кристоф Баэбек (34), Яя Саного (67), Жордан Верету (73) – Синан Бакис (77)

Испания – Мексика 2:1 (0:1)
Голлар:
Дерик (74), Йесе (90) – Артуро Гонсалес (2).

ЧОРАК ФИНАЛ ЖУФТЛИКЛАРИ


6 июль, шанба
20:00. Франция – Ўзбекистон
23:00. Уругвай – Испания

7 июль, якшанба
20:00. Ироқ/Парагвай – Колумбия/Жанубий Корея
23:00. Португалия/Гана – Хорватия/Чили
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика