UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43Алексис Санчес "Милан" диққатини тортди1 20:19Антони Марсьяль: "Клубда узоқ вақт қолмоқчиман"6 19:48Клаудио Раньери: "Севилья"га қарши ўйинда биз яққол аутсайдермиз"7 19:26Даниэль Старриж умумий гуруҳ машғулотларига қайтди1 19:04Пирогхўр дарвозабонга супермаркетда иш таклиф қилишди10 19:03ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди39 19:02ОЧЛ. Сколари аёл мураббий жамоасини шарманда қилди13 18:55Olamsport: Чемпионлар залидаги Фазлиддин, Омонмуродова ўйинида рекорд ва бошқа хабарлар0 18:45Футболчилар ижтимоий тармоқларда5 18:29“Локомотив” “Ал Аҳли”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади19 18:26Абдуқаҳҳор Хожиакбаров: “Анталиядаги йиғин аъло даражада ўтказилди”4 18:14Лопетеги: "Серхи Роберто номига бўлаётган танқидлар асосли"1 17:59"Динамо": "Навбаҳор" мағлуб этилди, таркибда янгилар бор8 17:47Киберфутбол. FIFA 17 - Arena Cup 5x5 турнири якунланди0 17:43Руни "Манчестер Юнайтед"да қолади13

30 июн 12:56
Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 нимчорак финалда Грецияга қарши ўйнайди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финалида Греция ёшларига қарши тўп суради.
29 июнь, шанба куни Уругвайга қарши ЖЧ-2013 гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувидан сўнг, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда 3-ўринни банд этди. Қайд этиш жоиз, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари камида учинчи ўрин билан плей-оффга чиқиб бўлганликлари 3-тур доирасида 28 июнь куни ўтказилган ўйинлардан сўнг маълум бўлиб улгурганди.

Гуруҳларда 3-ўринларни эгаллаган терма жамоалар рейтингига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2-поғонадан жой олди. Бу эса, тақвимга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль, сешанба куни Газиантеп шаҳрида «D» гуруҳи ғолиби Греция ёшлар терма жамоасига қарши тўп суришини билдиради.

Греция ёшлар терма жамоаси Туркия давом этаётган жаҳон чемпионати баҳсларида амалдаги Европа вице-чемпиони мақомида иштирок этмоқда. Эстонияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Европа чемпионатида Костас Цанас шогирдлари жами бешта ўйин ўтказиб (шундан учтаси – гуруҳ босқичида), фақат икки марта ва фақат Испания ёшлар терма жамоасига – дастлаб, мусобақа стартида, сўнг ҳал қилувчи финал учрашувида мағлубиятга учраган. Испания гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда Грецияни биринчи бўлимдаги голлар ҳисобига мағлуб этган бўлса (2:1), финал учрашувида греклар салкам 80 дақиқа ҳимояда бехато ҳаракат қилишган. Греция, Европа чемпионати давомида, Эстонияни 4:1, Португалияни 3:2, ярим финалда эса, қўшимча вақтларда Англияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Греция ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки ҳам кутилмаган воқеа сифатида баҳоланмоқда. Хусусан, Мексикага қарши гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида греклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзига хос сенсация эгасига айланишди. Гуруҳдаги кейинги икки ўйинда – Парагвай (1:1) ва Мали (0:0) билан ўйинларда дуранг қайд этилди. Цанас шогирдлари, кўрсаткичлари Парагвайники билан тенг бўлиб қолгани сабаб, қуръа натижасига кўра, беш очко билан «D» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль, сешанба куни, Газиантеп шаҳридаги Комил Ўжак номли стадионда, Тошкент вақти билан 20:00да Греция терма жамоасига қарши ўйинни бошлайди. Ушбу жуфтлик ғолиби чорак финал босқичида 6 июль куни Ризе шаҳрида Франция – Туркия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 399
"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор"... 401
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: