UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  1 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  13 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  9 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11

Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси Қатардаги илк машғулотларни ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси Қатардаги илк машғулотларни ўтказди

Ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳи баҳсларида иштирок этиш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб борди.

Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу куннинг ўзида мусобақа доирасидаги илк машғулотларини ўтказди.

«А» саралаш гуруҳи доирасида Қатарда меҳмон бўлиб турган бошқа терма жамоалар – Ҳиндистон, Непал ва Туркманистон ёшлари каби Ўзбекистон U-19 термаси ҳам Доҳадаги беш юлдузли Wyndham Grand Regency меҳмонхонасида жойлашган. Терма жамоанинг 2 октябрь, чоршанба куни ўтказилган машғулотлари ушбу меҳмонхонадан 20 дақиқалик масофада жойлашган Қатар Футбол уюшмаси Техник қўмитасига қарашли машғулот майдонларида ўтказилди.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 2 октябрь куни Тошкент – Дубай – Доҳа йўналиши бўйлаб, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Emirates» авиакомпаниялари рейслари орқали парвоз қилиб, Қатар пойтахтига етиб келди. Бош мураббий Алексей Евстафеев, ёрдамчи мураббий Сергей Андреев ва дарвозабонлар мураббийи Алексей Рошин назорати остида ўтказилган машғулотларда футболчилардаги айнан йўл чарчоғини чиқаришга асосий эътибор қаратилди, асосан енгил чигалёзди машқлар ўтказилди.

Қатардаги «А» саралаш гуруҳи ўйинлари 4 октябрь куни старт олади. Ўзбекистон ёшлари дам оладиган 1-турда Непал Туркманистонга қарши, Ҳиндистон эса саралаш баҳслари мезбони Қатарга қарши майдонга тушади. Евстафеев шогирдлари эса саралашдаги юришини 6 октябрь куни, Туркманистонга қарши ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси» билан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев сараалш баҳсларига 23 нафар футболчини жалб этган. 

 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика